Қайднома

Қидирув

Рекордлар: 41 ЁШДА 7-МУНДИАЛ

Рекордлар: 41 ЁШДА 7-МУНДИАЛ

  16.06.2019 10:38
  0
  536
Рекордлар: 41 ЁШДА 7-МУНДИАЛ

7 июнь куни Францияда футбол бўйича аёллар ўртасида 8-жаҳон чемпионати старт олди. Гарчи бизда аёллар футболи унчалик оммабоп бўлмасада, хорижий нашрлар уни фаол ёритишади, машҳур Opta статистика портали эса турфа рақамларни тақдим этади. Шу кунларда кўпчиликнинг эътиборини тортаётган рақам - 7. Эндиликда 41 ёшли бразилиялик футболчи, омма орасида Формига номи билан танилган Мираилдес Масиэл Мота ҳисобида айнан еттита мундиалдаги иштирок бор. У 9 июнь куни Ямайкага қарши баҳс (3:0)да майдонга тушиб, марказий ярим ҳимояда тўп сурди ва 90 дақиқа тиним билмади.

Умуман олганда, аёллар ўртасидаги ЖЧнинг фақат биттаси Формига иштирокисиз ўтган, чунки 1991 йили эндигина 13 ёшга тўлганди. Тўрт йилдан кейинги мундиалда эса термага чақирилди. Мотанинг ҳисобида атиги иккита медаль бор - «кумуш» ва «бронза», зеро Бразилия ҳозирча ушбу турнирда чемпионликни нишонламади. Шунга қарамай, Формига бразилиялик аёллар жамоасида кўп ўйин ўтказиш бўйича яққол етакчи - 160тадан кўпроқ учрашув. Бразилиялик аёл футболчилар орасида нисбатан машҳурроқ бўлган Марта мазкур рейтингда ҳозирча учинчи ўринда.

Формига шунингдек, «ПСЖ»да ҳам сардор ҳисобланади. Бу Франциянинг энг кучли иккинчи клуби ҳисобланади, лекин биринчи поғонадан «Лион»ни «ҳайдаш» деярли имконсиз - лионликлар бир чемпионат давомида атиги 2-3 марта очко йўқотишади, холос. Гарчи йирик сов­ринлар ва медаллар ютмаган бўлсада, Формига ўз фаолиятидан қониқиш ҳосил қилса арзийди - еттита жаҳон чемпионатида қатнашишдан ташқари, унда Олимпиаданинг иккита кумуш медали ҳам бор, олимпия баҳсларида у 6 марта иштирок этган.

Формига аёллар ўртасидаги ЖЧда дебют қилган 1995 йили футболда қандай воқеалар кузатилган?

* «Блэкберн» Англия чемпионлигини қўлга киритган

* Испанияда чемпионлик пойгасида «Реал»га «Депортиво» рақобатчи бўлган

* «Марсель» келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаро туфайли Франция иккинчи лигасида қатнашган

* Кубок эгалари кубогини Испаниянинг «Сарагоса» клуби қўлга киритган

* Жанлуижи Буффон катта футболдаги дебютини ўтказган

* Роналду - 10, Месси - 8, Неймар 3 ёшда бўлган. Мбаппе эса ҳали туғилмаганди

* Шунингдек, аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019нинг нақ 150 нафар иштирокчи футболчилари ҳам ҳали туғилмагандилар

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz