Қайднома

Қидирув

Копа Америка: Аргентина терма жамоаси Колумбиядан енгилди

Копа Америка: Аргентина терма жамоаси Колумбиядан енгилди

  16.06.2019 07:14
  0
  451
Копа Америка: Аргентина терма жамоаси Колумбиядан енгилди

Америка Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда колумбияликларнинг қўли баланд келди.

Ўйин ўртача темпда бошланди ва кескин тўқнашувларга бой бўлди. Танаффусга қадар Колумбия футболчилари кичик устунликка эга бўлишди, бироқ буни ҳисобда акс эттира олишмади.

Иккинчи бўлимни ҳам номинал меҳмонлар фаол бошлашди, вақт ўтган сари аргентиналиклар ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишди.

Аммо биринчи бўлиб ҳисобни очиш колумбияликларга насиб этди. 71-дақиқада Рохер Мартинес чап қанотда Хамес Родригесдан узатма қабул қилиб олди ва марказ томон юриб, ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

Голдан кейин ҳам худди аввалги дақиқалардагидек Лионель Месси жамоадошлари олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олишмади. 86-дақиқада Колумбия иккинчи голни урди, чап қанотдан узатиб берилган тўпни Дуван Сапата дарвзозага “михлаб” қўйди.

Шу тариқа, Карлуш Кейруш шогирдлари уч очкони қўлга киритган ҳолда гуруҳда етакчи бўлиб олишди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини бугун тунда бўлиб ўтади. Унда Парагвай ва Қатар термалари тўқнаш келишади.

АМЕРИКА КУБОГИ. 1-ТУР

АРГЕНТИНА – КОЛУМБИЯ - 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 71 Мартинес, 0:2 – 86 Сапата.

Аргентина: Армани, Пеццелья, Тальяфико, Саравия, Отаменди, Ло Чельсо, Паредес, Родригес (Писарро, 67), Ди Мария (де Пауль, 46), Месси, Агуэро (Суарес, 79).

Колумбия: Оспина, Мина, Тесильо, Медина, Санчес, Куадрадо (Лерма, 64), Барриос, Урибе, Хамес, Муриэль (Мартинес, 14), Фалькао (Сапата, 81).

Огоҳлантиришлар: Фалькао (19), Родригес (42), Саравия (52), Паредес (55), Куадрадо (60), Сапата (87), Лерма (90+4).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz