Қайднома

Қидирув

Бақоев ва Актамовлар ҳам футболчиларига олоҳида эътирозлари йўқ, аммо...

Бақоев ва Актамовлар ҳам футболчиларига олоҳида эътирозлари йўқ, аммо...

  16.06.2019 11:25
  0
  135
Бақоев ва Актамовлар ҳам футболчиларига олоҳида эътирозлари йўқ, аммо...

“Қизилқум” – “Сўғдиёна”(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун ҳар икки жамоа ҳам асосан олдинга ўтишга ва ҳужум уюштиришга уринди. Рақибда ҳам, бизда ҳам етарлича имкониятлар юзага келди. Якунда қайд этилган дуранг натижа адолатли бўлганини таъкидлай оламан. Йигитларга эса майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. “Қизилқум” жамоаси бугун яхши ўйин намойиш этди. Кенг тўп узатишлар ва қанотлар анча фаол ишлади. Рақиб сафида жароҳат олган футболчилар тезроқ тузалиб кетишларини тилайман, - деди мутахассис. 


Шунингдек, мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов эса қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун биз учун омадсиз кун бўлди. Юзага келган жуда қулай имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Дарвозанинг ёнгинасидан ҳам тўп кирита олмаган вазиятларимиз бўлди. Футболчиларга алоҳида эътирозларим йўқ. Йигитлар бугун қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Лекин футбол хатоларсиз бўлмайди. Йигитлар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин омад бугун биздан юз ўгирди, - деди мутахассис.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz