Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: “Футболчиламризга истак ва хоҳиш етишмади”

Андрей Микляев: “Футболчиламризга истак ва хоҳиш етишмади”

  16.06.2019 12:07
  0
  335
Андрей Микляев: “Футболчиламризга истак ва хоҳиш етишмади”

“Локомотив” – “Сурхон”(5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев ҳамда мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоровлар  қуйидагича фикр билдириб ўтишди: 

А.Микляев: - “Локомотив” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли тарзда ғалаба қозонишди. Айни пайтда рақиб биздан кўра кучли эканини кўрсатди. Бугун негадир бизга руҳият умуман етишмади. Муаммо балким клубдадир. Бугун ўйинчилар ўзлари унча истамагандек ҳаракат қилишди. Уларда истак ва хоҳиш етишмади. Тўпни бир-бирларига узатишга уринишди. Лекин ўз ўйинларини намойиш этгилари келмади..
 

А.Фёдоров - Жамоамизнинг барча ишқибозларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Бугун қайд этилган натижадан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан ҳам кўнглим тўлди. Бугун қандай тактика асосида ўйнаш ҳақида узоқ ўйладик. Зеро айни пайтдаги “Сурхон” жамоаси устози Андрей Геннадьевич узоқ йиллар “Локомотив”да фаолият олиб борган ва бизнинг ўйин услубимизни жуда яхши биларди. Бугун бироз ўзгаришлар қилишга қарор қилдик. Балкимжамоамиз ўйин бошида ҳужумда тажовузкор ўйин кўрсатмагандек туюлгандир. Лекин жамоамиз рақибни хато қилишга ундай олди ва якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz