Қайднома

Қидирув

Азиз Тўхтабоев: “Жамоада қанча қолишим ўзимизга, кўрсатадиган натижаларга боғлиқ”

Азиз Тўхтабоев: “Жамоада қанча қолишим ўзимизга, кўрсатадиган натижаларга боғлиқ”

  16.06.2019 13:35
  0
  410
Азиз Тўхтабоев: “Жамоада қанча қолишим ўзимизга, кўрсатадиган натижаларга боғлиқ”

“Қўқон-1912” – “Динамо”(2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдирди: 

- Қўқон аҳлини мавсумнинг очилиш ўйини билан табриклайман. Жамоани ўз уйига қайтгани билан ҳам табриклайман. Ўйин борасидаги баҳони эса журналистлар беришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бугунги баҳс шиддатли курашларга анча бой тарзда ўтди. Аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар киритишди. Биз ҳамиша ҳужумкор ўйин кўрсатиб келяпмиз. Лекин ҳимояда хатоларга йўл қўйяпмиз. Бугунги баҳсда ғалаба қозонганимизда турнир жадвалидаги ҳолатимиз янада яхшиланган бўлар эдик, - деди мутахассис.  

Қўқонликлар мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев эса қуйидаги тарзда ўз тассуротларини билдирди: 

- Бугунги ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Очилиш учрашувида мухлисларимизни хурсанд қилишни режалаштирган эдик. Режамиз бироз ўхшамай қолди. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Кейинги учрашувда ишқибозларимизни ғалабалар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз. 

Жамоада қанча қолишим ўзимизга, кўрсатадиган натижаларга боғлиқ. Бугунги баҳсда рақибни хато қилишга мажбур этмаганимизда автоголлар бўлмасди. Қолверса пенальти бўлган вазиятларда ҳам футболчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Акс ҳолда рақиб тўртта гол ура олмаган бўлар эди, - деди мутахассис. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz