Қайднома

Қидирув

Буффон «ПСЖ»дан кетиши ҳақида: «Иккинчи рақам мен учун эмас»

Буффон «ПСЖ»дан кетиши ҳақида: «Иккинчи рақам мен учун эмас»

  16.06.2019 20:30
  0
  79
Буффон «ПСЖ»дан кетиши ҳақида: «Иккинчи рақам мен учун эмас»

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон «ПСЖ»дан кетиши сабабини ошкор қилди.

«Бундан беш ойча муқаддам «ПСЖ» менга иккинчи рақамли дарвозабон бўлиш таклифини билдирди. Ҳаммасини ўйлаб кўришим учун эса менда етарлича вақт бор эди. Ўйлаб-ўйлаб, ниҳоят, бир қарорга келдим: иккинчи бўлиш – мен учун эмас. Айнан шу туфайли катта маошдан ҳам воз кечдим (тахминан йилига 8 миллион евро) ва музокаралар тўхтади. Аслида «ПСЖ»нинг таклифи содда, мантиқли ва қизиқарли эди. Аммо мен 41 ёшда бўлсам-да, ўзимда ҳиссиётларга чанқоқлик сезяпман. Ҳиссиётлар - қувват ва орзу дегани. Бугун эса ўзимни худди ўтган йилдагидек эркин ва хотиржам сезяпман. Биламанки, қаршимдаги барча эшиклар очиқ. Улар 12 ойдан кейин ҳам, беш соатдан кейин ҳам ёпилиб қолиши мумкин. Хуллас, айни пайт бир қанча яхши таклифларга эгаман». Эслатиш ўринли, тажрибали кипер ўтган мавсумда Франция чемпионатида 17 ўйин ўтказиб, уларнинг 6тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz