Қайднома

Қидирув

Америка Кубоги: Уругвайда йирик ғалаба, Қатарда иродали дуранг

Америка Кубоги: Уругвайда йирик ғалаба, Қатарда иродали дуранг

  17.06.2019 06:49
  0
  454
Америка Кубоги: Уругвайда йирик ғалаба, Қатарда иродали дуранг

Америка Кубоги-2019 мусобақасининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда.

«Маракана» стадионида бўлиб ўтган Парагвай ва Қатар баҳсида жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида парагвайликлар пенальти ишлаб олишди, уни Оскар Кордосо аниқ бажарди. Иккинчи бўлим дебютини ҳам парагвайликлар гол билан бошлашди. Дерлис Гонсалес узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни оширди.

68-дақиқада Алмоиз Али 17 метрлардан айлантирма зарба йўллаб, дарвозанинг «тўққизлик» бурчагини аниқ нишонга олди. 77-дақиқада Булаим Ҳуҳи рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мувозанатни тиклади.

Уругвай ва Эквадор баҳсида эса мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувни уругвайликлар ҳужумкор руҳда бошлашди ва тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 6-дақиқада Николас Лодейро ҳисобни очди.

33-дақиқада Эдинсон Кавани жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, тайм якунланиши арафасида Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 78-дақиқада эса Эквадор ҳимоячиси Артуро Мина ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

АМЕРИКА КУБОГИ. 1-ТУР

ПАРАГВАЙ – КАТАР - 2:2 (1:0)

Голлар: 1:0 – 4, пенальти Кардосо, 2:0 – 56 Гонсалес, 2:1 – 68 Али, 2:2 – 77 Ҳуҳи.

Парагвай: Фернандес, Бальбуэна, Арсамендия, Вальдес, Алонсо, Ортис, Рохас (Санчес, 79), Альмирон, Перес (Гонсалес, 46), Домингес (Итурбе, 83), Кардосо.

Қатар: Саад Алшииб, Бассам Ал Рови, Педро, Абдулкарим Ҳассан, Булаим Ҳуҳий, Ҳассан Ал Ҳайдос, Ассим Мабидо, Абдулазиз Ҳатим (Будиаф, 88), Тариқ Салмон, Акром Афиф, Алмоиз Али.

Огоҳлантиришлар: Мадибо (11), Салмон (26), Перес (40), Ҳассан (61), Ҳуҳи (71), Бальбуэна (80).

--------------------------------------------------------------------

УРУГВАЙ – ЭКВАДОР - 4:0 (3:0)

Голлар: 1:0 – 6 Лодейро, 2:0 – 33 Кавани, 3:0 – 44 Суарес, 4:0 – 78, автогол Мина.

Уругвай: Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Перейро, 64), Лаксальт, Весино (Вальверде, 81), Бентанкур, Лодейро (Торрейра, 75), Суарес, Кавани.

Эквадор: Домингес, Кинтеро, Ачильер, Мина, Кайседо, Интриаго, Валенсия, Пресиадо (Ибарра, 46), Орехуэла, Мена (Веласко, 29), Валенсия.

Огоҳлантиришлар: Лодейро (14), Хименес (63).

Четлатиш: Кинтеро (24).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz