Қайднома

Қидирув

«Реал» трансферлар бозорида харажат миқдори бўйича ўз рекордини янгилади

«Реал» трансферлар бозорида харажат миқдори бўйича ўз рекордини янгилади

  17.06.2019 16:25
  0
  365
 «Реал»  трансферлар бозорида  харажат миқдори бўйича ўз рекордини янгилади

«Реал» жорий трансферлар бозорида мавсум давомидаги харажат миқдори бўйича ўз рекордини янгилашга улгурди. Ваҳоланки, «олди-сотди»лар муддати ҳали якунлангани йўқ. Ҳаттоки, Криштиану Роналду, Кака ва Карим Бензема харидига ҳам ҳозиргидан камроқ сарфланган эди. Оддий айтсак,  «Лион» ҳимоячиси  Ферлан Менди («Манчестер Сити» вакили - Бенжамен Мендининг укаси) «Реал»нинг 5-янги футболчиси бўлди. Эден Азар («Челси»), Лука Йович («Айнтрахт»), Эдер Милитао («Порту»), Ферлан Менди («Лион»), Родриго («Сантос») - «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес шу футболчилар трансферлари учун жами 300 миллион евродан кўп ажратди. Хуллас, жамоа ўз тарихида муайян трансферлар мавсумида илк марта 300 «лимон»дан кўп сарфлади. Олдинги рекорд 10 йил муқаддам қайд этилганди - 258,5 миллион. Ўшанда сумманинг катта қисми Криштиану Роналду, Кака ва Карим Бензема харидига йўналтирилганди. Умуман, ҳозирги рақам ҳали янада ошиши эҳтимоли катта. Зеро, ОАВда «Реал»нинг Поль Погба, Килиан Мбаппе ва Кристиан Эриксенга қизиқаётгани ҳақида кўп ёзилмоқда. Айтганча, жаҳон футболида энг йирик трансферлар кампанияси «Барселона»га тегишли. Каталонияликлар мавсум-2017|2018да жами 374,5 миллион еврога янги футболчилар сотиб 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz