Қайднома

Қидирув

ЖАҲОННИНГ ЭНГ ҚИММАТБАҲО 10 НАФАР ФУТБОЛЧИСИ. ЭНГ ҚИММАТБАҲОСИ - МБАППЕ

ЖАҲОННИНГ ЭНГ ҚИММАТБАҲО 10 НАФАР ФУТБОЛЧИСИ. ЭНГ ҚИММАТБАҲОСИ - МБАППЕ

  17.06.2019 20:40
  0
  98
ЖАҲОННИНГ ЭНГ ҚИММАТБАҲО 10 НАФАР ФУТБОЛЧИСИ. ЭНГ ҚИММАТБАҲОСИ - МБАППЕ

CIES Football Observatory тадқиқот маркази жаҳоннинг энг қимматбаҳо 100 нафар футболчиси рейтингини эълон қилди. 1-ўринда қайд этилган Килиан Мбаппенинг трансфери 252,2 миллион еврога баҳоланди. 2-поғонадан жой олган Муҳаммад Салоҳга ҳам чакки нарх қўйилмади -  219,6 миллион евро. Кучли учликни яна бир ҳужумчи - Раҳим Стерлинг якунлаб берди (207,9 миллион евро). Энг қизиғи, «Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиблари - Лионель Месси ва Криштиану Роналду мос равишда 4 ҳамда 20-ўринни эгаллашди.

Жаҳоннинг энг Қимматбаҳо 10 нафар футболчиси

(CIES Football Observatory талқини)

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция) - 252,2 млн. евро

2. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) - 219,6 млн. евро

3. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия) - 207,9 млн. евро

4. Лионель Месси («Барселона», Аргентина) - 167,4 млн. евро

5. Жейдон Санчо («Боруссия» Д., Англия) - 159,4 млн. евро

6. Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал) - 157,8 млн. евро

7. Гарри Кейн («Тоттенхэм», Англия) - 155,2 млн. евро

8. Роберто Фирмино («Ливерпуль», Бразилия) - 144,2 млн. евро

9. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция) - 143,8 млн. евро

10. Лерой Сане («Манчестер Сити», Германия) - 137,1 млн. евро

20-ўриндан жой олган Криштиану Роналдунинг трансфери 118,1 млн. еврога баҳоланди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz