Қайднома

Қидирув

Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклади

Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклади

  17.06.2019 17:15
  0
  354
Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклади

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳамда Равшан Эрматов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат бошида Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.   Суҳбат давомида Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида гаплашилди. ОФК Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум қилинди. 

Шунингдек, томонлар турли долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди ҳамда келгуси режаларни муҳокама қилишди. Ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишди. 

Шайх Салмон ва Равшан Эрматов турли янги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган ўзаро ишончни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди.  


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz