Қайднома

Қидирув

Даврон Шоқурбонов ПФЛнинг янги бош директори!

Даврон Шоқурбонов ПФЛнинг янги бош директори!

  17.06.2019 18:51
  0
  204
Даврон Шоқурбонов ПФЛнинг янги бош директори!

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ишдан бўшатилгани сабабли, ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур ташкилотга янги раҳбар тайинлади. Унга кўра, ПФЛ бош директори лавозимига "Бунёдкор" клуби спорт директори Даврон Шоқурбонов тайинланди. 

2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ишлаб келган Омон Ғофуров раҳбарлиги даврида чемпионатда регламентлар бузилиши авж олди. Дастлаб 2017 йилги мавсумда Олий лиганинг регламенти бузиб ташланиб, хаттоки чемпионатда 7-ўринни олган "Машъал" ҳам янги Суперлигадан бадарға қилинганди. Кейинчалик янги раҳбарият тарафидан жорий қилинган 2018 йилги Суперлига регламенти ҳам мавсум якунида ўз кучини йўқотди ва 12талик чемпионат бу йилдан эътиборан 14та жамоа қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди.

Яъни, Омон Ғофуров бошчилик қилган ташкилот ўтказган чемпионат дастлаб 16талик Олий лигадан 12талик Суперлигага, кейинчалик эса 14талик иштирокчи қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди. Яъни, охирги 3 мавсум уч хил кўринишда ўтган ва регламентлар бузиб ташланган чемпионат сифатида тарихга кирди.

Куни кеча Вадим Абрамов ҳам эндиликда собиқ ПФЛ раҳбари даврида жорий қилинган ғалати қарорлардан бири, яъни мураббийлар ўйин вақтида костюм-шим ва галстукда бўлиши кераклигини танқид остига олиб, буни мураббийларнинг устидан кулишга тенглаштирди ва эндиликда бу мантиқсиз қарор футбол одамлари томонидан бекор қилинишига умид боғлади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz