Қайднома

Қидирув

"ПСЖ" президенти: Мбаппенинг кейинги мавсум жамоада қолишига 200 % кафолат бераман

"ПСЖ" президенти: Мбаппенинг кейинги мавсум жамоада қолишига 200 % кафолат бераман

  18.06.2019 17:35
  0
  169

"ПСЖ" клуби президенти Носир Аль-Хелайфи ҳужумчи Килиан Мбаппенинг кейинги мавсумда ҳам Франция клуби сафида ўйнашига ишонмоқда.

"Килиан Мбаппенинг кейинги мавсумда ҳам жамоа таркибида бўлишига 200 % ишонаман", - дейди Хелайфи.

Бундан олдин ОАВ да 20 ёшли футболчининг отаси ўғлининг "Реал" клубига трансфери борасида ишлар олиб бораётгани ҳақида ёзилган эди. Франциялик футболчи ўзининг клубдаги ўрнидан норози эканлигини айтилмоқда. Мбаппенинг фикрига кўра, у Неймар билан бир хил даражадаги футболчи сифатида қарашларини талаб қилмоқда. Мбаппе шу билан бирга йилига 36 млн евро яъни энг кўп маош олувчи ўйинчининг маоши каби олишни истамоқда. Ўйинчининг "Реал" клубига трансфери 230 млн еврони ташкил қилади.

Мбаппе клуб таркибида 43 та ўйинда иштирок этди. Ҳужумчининг ҳисобида 39 та гол ва 17 та голли узатма мавжуд. Футболчининг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

 


Манба: uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz