Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов Россиянинг номдор жамоаси аъзосига айланди

Виталий Денисов Россиянинг номдор жамоаси аъзосига айланди

  19.06.2019 02:48
  0
  558
Виталий Денисов Россиянинг номдор жамоаси аъзосига айланди

Таниқли чапқанот ҳимоячиси, ҳамюртимиз - Виталий Денисов жорий трансфер мавсумида Қозоннинг «Рубин» клуби сафига қўшилади. Бу ҳақида Россиянинг «БИЗНЕС Online» нашри хабар тарқатган.

Манбанинг қўшимча қилишича, 32 ёшли футболчи шу кунларда Қозон шаҳри жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади. Виталийнинг «Локомотив» билан амалдаги шартномаси июнь ойи сўнгида якунига етади ва у янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Денисов ўтган мавсумни ижара асосида «Крилья Советов» сафида ўтказди. Ҳамюртимиз Россия премьер-лигаси доирасида 17та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, «Рубин» якунланган мавсум Россия Премьер-лигасини 11-поғонада якунлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz