Қайднома

Қидирув

ЯНГИ ҲАМКОР - «AF SPORTS REACTIVE»

ЯНГИ ҲАМКОР - «AF SPORTS REACTIVE»

  19.06.2019 12:29
  0
  769
ЯНГИ ҲАМКОР - «AF SPORTS REACTIVE»

Ҳар жабҳада профессионаллик сари интилаётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бундан буён дунёга машҳур бўлган Германиянинг «AF Sports Reactive» компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. «Локомотив» стадиони анжуманлар залида ўтказилган тадбирда икки томон ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда «Локомотив» ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев, «AF Sports Reactive» компанияси раҳбари, юридик фанлари номзоди Фарид Закиров ва бир қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда ҳар икки томон вакиллари ҳам ушбу ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли эканини таъкидлашди. «Локомотив» бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов «AF Sports Reactive» билан ҳамкорлик жамоа ўйинлари тарғиботини янада кучайтириш ҳамда клуб брендини янада кенгроқ ёйиш имконини беришини айтиб ўтди. «AF Sports Reactive» компанияси раҳбари Фарид Закиров эса футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони билан яқин алоқалар йўлга қўйилаётганидан жуда мамнун эканини билдирди. Тадбир якунида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорлик хусусида меморандум имзолашди. Унга кўра, эндиликда «AF Sports Reactive» «Локомотив» билан ҳамкорлиги доирасида барча тоифадаги футболчиларга хориждан жамоалар қидириш, уларнинг ўртасида воситачи бўлиш, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқларини юридик томондан ҳимоя қилиш ишлари билан шуғулланади. Қайд этиш керак, бу компания жаҳонга машҳур бўлган кўплаб топ-жамоалар билан ҳамкорлик қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz