Қайднома

Қидирув

ҲАЛИ ВАҚТ ЕТАРЛИ

ҲАЛИ ВАҚТ ЕТАРЛИ

  19.06.2019 16:02
  0
  392
ҲАЛИ ВАҚТ ЕТАРЛИ

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг эҳтимолий трансфери юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. «Биз бу ҳақда доимо гапириб келяпмиз: «Барселона» футболчи билан ҳеч қачон музокара олиб бормаган, ҳеч нарса йўқ. Шу кунларда, шу ҳафталарда бозор қанчалик кенгайиб бораётганини кўриб турибмиз. Биз одатда оҳис­талик билан хавфсиз жараённи олиб борамиз. Ихтиёримизда ҳали июнь, июль ва август ойлари бор. Биз музокара олиб борамиз ва режани амалга оширамиз. Бундан ташқари, «Барселона Б» футболчиларига ҳам аҳамият қаратамиз. Ушбу мавсумда баъзи футболчилар асосий жамоага ўтишлари мумкин. Кимдир сафимизни тарк этади, айрим футболчилар таркибга қўшилишади», - деди Бартомеу.

The Daily Star нашрининг маълумотига қараганда, Гризманн Месси билан бир жамоада ўйнаш мақсадида «Барселона»га ўтишга қарор қилган. «Барселона»нинг франциялик футболчи билан 1 июль куни шартнома имзолаши кутилмоқда. Унинг трансфер нархи эса 100 млн. еврони ташкил қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz