Қайднома

Қидирув

«РЕАЛ»НИНГ ГАЛДАГИ НИШОНИ - ПОГБА

«РЕАЛ»НИНГ ГАЛДАГИ НИШОНИ - ПОГБА

  19.06.2019 14:56
  0
  165
 «РЕАЛ»НИНГ ГАЛДАГИ НИШОНИ - ПОГБА

 «Реал» «Манчестер Юнайтед»­дан ярим ҳимоячи Поль Погбани сотиб олиш бўйича иш олиб бормоқда. Marca нашрининг хабар беришича, «Қироллик клуби» 26 ёшли хавбекни 1 июлга қадар ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаяпти. Клуб шу орқали Погба мавсумолди тайёргарлигини тўлиқ янги жамоасида ўтказишига эришиш истагида. Таъкидланишича, «МЮ» жаҳон чемпиони билан хайрлашишга осонликча кўнмаслигини Мадриддагилар яхши тушуниб туришибди. «Қизил иблислар» унга 170 миллион евро нарх белгилашган. Бироқ трансфер 150 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин. Олдинроқ Погба ўзини янги жойда синаб кўрмоқчи эканини айтган, бунинг ортидан собиқ клуби «Ювентус» унинг учун курашдан чиққани хабар қилинганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz