Қайднома

Қидирув

ХЕЛАЙФИ ЗЕРИКДИ

ХЕЛАЙФИ ЗЕРИКДИ

  19.06.2019 21:41
  0
  175
ХЕЛАЙФИ ЗЕРИКДИ

«ПСЖ» президенти Носир ал Хелайфи клубнинг юлдуз футболчиларидан тоқати тоқ бўлгани, ўз ишларига нисбатан муносабатларини ўзгартирмаган тақдирда улар билан хайрлашишга тайёрлигини баён қилди. «Футболчилар ўз мажбуриятларини аввалгидан ҳам кўпроқ масъулият билан бажаришлари керак. Уларнинг ишга муносабатлари мутлақо бошқача бўлиши зарур. Кўпроқ интилишсин, меҳнат қилишсин. Улар бу клубга вақтичоғлик қилиш учун келишмаган. Агар бу фикрга қўшилишмаса, эшиклар очиқ. Чао! Мен суперюлдузларнинг ўзларини бундай тутишларига ортиқ тоқат қилишни хоҳламайман», - деди ал Хелайфи France Football нашрига берган интервьюсида. Маълумот учун, жамоа ҳужумчиси Неймар интизомсизлиги учун мавсумнинг иккинчи ярмида икки марта, Килиан Мбаппе эса бир марта учта ўйинлик дисквалификацияга учради. Боз устига, бразилиялик футболчи жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта клубда спорт директори ўзгарди: Неймар ва Мбаппени олиб келган функционер Антеро Энрике ишдан бўшатилиб, ўрнига бошқа бразилиялик - Леонардо тайинланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz