Қайднома

Қидирув

«Милан» Европа Лигасида иштирок этишдан бош тортади

«Милан» Европа Лигасида иштирок этишдан бош тортади

  19.06.2019 20:01
  0
  349

«Милан» келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этишдан бош тортмоқчи, дея хабар берди Corriere della Sera.

Фото: Google Images

Италия клуби УЕФА билан келишувга эришишга яқин турибди. Унга кўра, «россонерилар» ташкилотдан Еврокубокларда иштирок этишдан бош тортиш эвазига молиявий фейр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун вақт сўраган. Бир йил муқаддам «Милан» Спорт арбитраж судига УЕФАнинг клубни Еврокубоклардан четлатиш бўйича қарорига эътироз билдирганди. Жамоа қарорни кечиктирди ва Европа Лигасида иштирок этди.

Маълум бўлишича, томонлар тез кунларда келишувга эришади. Бундай ҳолатда «Милан» Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги ўрнини «Рома»га бўшатиб беради, «Торино» эса мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz