Қайднома

Қидирув

Эрматов қирғизистонлик ҳамкасблари билан нималарни гаплашди?*

Эрматов қирғизистонлик ҳамкасблари билан нималарни гаплашди?*

  20.06.2019 20:41
  0
  390
Эрматов қирғизистонлик ҳамкасблари билан нималарни гаплашди?*

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашув ўтказди. Унда дастлаб Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Канатбек Маматов ва Қирғизистон Премьер-лигаси президенти Нурбек Атаканов Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклаб, унга ўзбек футболи ривожи йўлидаги ишларида омад тилашди. Шундан сўнг томонлар ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, турли ёшдаги терма жамоалар ва клублар ўртасида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, аёллар футболи ва футзал йўналишларида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди. Жумладан, Қирғизистон футбол федерацияси аёллар жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган «Умид кубоги» мусобақасида Ўзбекистон жамоалари мунтазам равишда қатнашиб келаётганини таъкидлаб, бу анъана жорий йил ҳам сақланиб қолишига умид билдириб ўтишди. Шунингдек, кун тартибидан ўрин олган масалалар қаторида Марказий Осиё футбол ассоциацияси доирасидаги ҳамкорлик, турли йўналишлар бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон футболидаги яқин алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz