Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "Сергеевга 100 АҚШ доллар совға қиламиз, аммо 1 та голи 1 долларга тенг эмас... "

Шота Арвеладзе: "Сергеевга 100 АҚШ доллар совға қиламиз, аммо 1 та голи 1 долларга тенг эмас... "

  22.06.2019 09:12
  0
  504
Шота Арвеладзе:

"Пахтакор" бош мураббийи "Қизилқум" билан учрашув(8:0) хусусида фикрларини билдириб ўтди.  

- Бу ўйинда бизнинг барча ишларимиз ўхшагани, рақибда эса аксинча ҳолат кузатилганини таъкидлаш лозим. Учта рикошет ва бошқа голлар. Лекин шунга қарамай, ҳисоб йирик кўринишга келганда ҳам жамоа тартибли, позицион тарафлама яхши ўйин кўрсатганини айтиш керак. Бундай ўйинлар жуда кам ва хавфли бўлади. "Қизилқум" аслида осон ютиладиган рақиб эмас. Улар чемпионатда бугунгидек бўш ўйин кўрсатишмайди. Бугунги ғалабадан ҳаволаниб кетиб, ортиқча гапирмаслик керак.   Бугун стадионга келган мухлислар учун яхши футбол кечаси бўлиб ўтди. Голлар, об-ҳаво яхшилиги, сифатли майдондаги футбол. Умид қиламанки, биз билан мавсум стартида бирга бўлган ишқибозлар бу гапларимни эшитиб, стадионга қайтишади.    Сергеевнинг 100-голи? Буни ўйиндан кейин билдим. Шу боисдан ҳам ҳали алоҳида бу воқеа билан табриклаганимиз йўқ. Демак, унга қўшимча сифатида 100 АҚШ доллари совға қиламиз (кулади). Бу ҳар бир голи 1 долларга тенг қиймат эканлигини билдирмайди, шунчаки юбилей голи бўлгани учун ҳазил тариқасида тез жавоб бердим. Игорни юбилей голи билан алоҳида табриклаймиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz