Қайднома

Қидирув

Америка Кубоги: Чили навбатдаги ғалаба билан плей-офф масаласини ҳал қилди

Америка Кубоги: Чили навбатдаги ғалаба билан плей-офф масаласини ҳал қилди

  22.06.2019 07:07
  0
  359
Америка Кубоги: Чили навбатдаги ғалаба билан плей-офф масаласини ҳал қилди

Америка Кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Эквадор ва Чили терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. “Фонте Нова” стадионида бўлиб ўтган баҳсда чилиликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Хосе Фуэнсалида номинал меҳмонларни олдинган олиб чиққан бўлса, 26-дақиқада Эннер Валенсия пенальтини аниқ бажариб, мувозанатини тиклади.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам амалдаги чемпионлирга омадли келди, 51-дақиқада Алексис Санчес ўзининг аниқ зарбаси билан яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунланиши арафасида эквадорликлар бир киши кам бўлиб қолишди, Габриэль Ачильер рақибига тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шу тариқа, Чили 6 очко тўплаган ҳолда муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Эквадор (0 очко) эса гуруҳ аутсайдери бўлиб қолмоқда. Сўнгги турда Чили термаси Уругвай билан баҳс юритса, Эквадор Япония билан ўйнайди.

АМЕРИКА КУБОГИ. 2-ТУР

ЭКВАДОР – ЧИЛИ 1:2 (1:1)

Голлар: 0:1 – 8 Фуэнсалида, 1:1 – 26, пенальти Валенсия, 1:2 – 51 Санчес.

Эквадор: Домингес, Арболеда, Веласко, Ачильер, Рамирес, Орехуэла, Мендес (А. Валенсия, 60), Ибарра (Гарсес, 69), Груэсо, Мена (Пресиадо, 82), Э. Валенсия.

Чили: Арьяс, Босежур, Исла, Марипан, Фуэнсалида (Диас, 70), Пульгар, Варгас (Эрнандес, 86), Видаль (Хара, 90), Санчес, Арангис, Медель.

Огоҳлантиришлар: Мендес (3), Мена (34), Арьяс (44), Босежур (52), Арболеда (78), Груэсо (81), Исла (82), Видаль (86), Веласко (90+6).

Четлатиш: Ачильер (89).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz