Қайднома

Қидирув

Кутилганидек, Самвел Бабаян "катта саҳна"га қайтди, энди у "Локо" бош мураббийи!!!

Кутилганидек, Самвел Бабаян "катта саҳна"га қайтди, энди у "Локо" бош мураббийи!!!

  22.06.2019 17:15
  0
  399
Кутилганидек, Самвел Бабаян

Кутилганидек, Тошкентнинг «Локомотив» клубида бош мураббий ўзгаради. «Локо» қароргоҳида жамоа Суперлига 12-турида Самарқандда «Динамо»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг йиғилиш ўтказилди. Унда жамоанинг янги мураббийи маълум қилинди.

Шу вақтгача жамоада клуб президентининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган Самвел Бабаян «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланди. Ўтган йил «Локомотив» билан қийин вазиятдан чиқиб кетиб, мамлакат чемпионига айланган Андрей Фёдоров қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилди.

Таъкидлаш жоиз, бир муддат аввал бир нечта спорт нашрлари Самвел Бабаян «Локомотив»га бош мураббий бўлиши ҳақида ёзганди. Бироқ клуб расмийлари ЎзАга бу хабарларни рад этиб, хабар қилганди. Айтганча, Андрей Фёдоров 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Самвел Бабаян ЎФФ (ҳозир ЎФА) Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилган эди. Кейинроқ мутахассис Латвияда иш бошлагач, ташкилот бу қарорнинг фақат Ўзбекистонда амал қилишини маълум қилганди.

Аммо орадан бир йил ўтиб, Бабаяннинг дисквалификацияси четлатишдан икки ҳафта ўтибоқ «Бунёдкор» клуби кафиллиги остида бекор қилингани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ҳозиргача «Навбаҳор» ва «Пахтакор»да менежер, «Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаган. 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz