Қайднома

Қидирув

Йўқ, кичкина эмас, асло...

Йўқ, кичкина эмас, асло...

  23.06.2019 05:54
  0
  452
Йўқ, кичкина эмас, асло...

Диққат қилинг, УЕФАдек чин профессионал ташкилотнинг энг кенжа аъзоларидан бири - Косово футболи барчани ҳақиқийсига ҳайратлантирмоқда. Кўпчилик Косово мақоми хусусида баҳс-мунозара жараёнини давом эттираётган паллада янги терма жамоа қаторасига 14та ўйиндан буён ютқазаётгани йўқ. Энди айтингчи, Косово термасини қанақасига «кичик» жамоалар қаторига қўшиш мумкин? Демак, bombardir.ru сайти маълумомотлари асосида УЕФА оиласининг янги аъзосига бирров назар соламиз.

Камтариндек туюлган Косово термаси Евро-2020 саралашини муносиб давом эттирмоқда. Янги жамоа июнь ойида Черногория ва Болгария сафаридан 4 очко билан қайтди. Натижада Черногория миллий жамоаси бош мураббийи ҳаттоки, истеъфога чиқди. Эътиборга олиш керак, Косово терма жамоаси тарихи атиги 3 йил олдин - ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги иштирок билан бошланди. Косоволиклар илк уринишда мутлақо муваффақиятсизликка учрашди: жаҳон ҳамжамияти томонидан қисман тан олинган мустақил республика бош жамоаси 9та ўйинда атиги 1 очко олди ва ўз гуруҳида охирги ўринга «михланди». Лекин орадан кўп ўтмай, ҳаммаси бирданига ўзгарди. Қизиқ, янги дружина парвозининг сири нимада? Айтганча, косоволиклар қанчалик яхши ўйнашса, республика мақоми тўғрисидаги баҳс-тортишувлар шунчалик кучаймоқда. Таъкидлаш керак, косоволиклар шу кетишда Европа чемпионати саралашига йўл олишлари ҳеч гап эмас - бунинг учун имконият етарли. Ҳар ҳолда, Косово термаси 3та ўйинда 5 очко тўплади ва «А» гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирги ҳолатда икки пешқадам - Чехия ва Англия жамоалари ҳисобида 6тадан очко бор. Тўғри, инглизлар 2та ўйин ўтказишди, холос. Шундан ҳам кўриниб турибдики, уларнинг гуруҳдаги мавқелари тайин -фаворитлик мақоми шубҳадан холи. Лекин косоволиклар 2-ўрин учун чехларга бемалол рақобат тақдим этишлари мумкин. ФИФА рейтинги бўйича айтсак, Чехия, Болгария ва Черногория жамоалари ўртасида катта фарқ йўқ. Косово термаси эса уларнинг охирги иккиси билан ўйинларда чакки таассурот қолдирмади.

Косоволиклар Европа Миллатлар лигасида янада яхшироқ ўйнашди. Аниқроқ айтсак, ёш жамоа барча рақибларини ишончли тарзда енгиб, гуруҳда 1-ўринга ўрнашди: 6та ўйинда урилган 15та гол самараси - 14 очко. Шу тариқа жамоа энг яқин таъқибчисидан икки баравар ўзиб кетди. Қолаверса, косоволиклар ҳимояда ҳам мустаҳкам туришди - атиги 2та гол қўйиб юборишди. Умуман олганда, Косово миллий жамоаси нақ 14та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти. Энди яна бир муҳим факт: айни ҳолат бўйича айтсак, жаҳоннинг ҳеч бир миллий жамоаси бундай узун мағлубиятсиз серия билан мақтанолмайди. Қисқаси, Косово термаси бу борада яққол етакчи. 2-ўриндаги Португалия термасида мағлубиятсиз одим 10та учрашувга етган бўлса, данияликлар қаторасига 9та баҳсда енгилишмади.

Косоволиклар туфайли Черногория термаси бош мураббийининг истеъфога чиққанига келсак, ҳаммасига Подгорицадаги ўйин сабаб бўлди. Черногорияликлар 7 июнь куни Евро-2020 саралаш босқичи «А» гуруҳи 3-туридан ўрин олган баҳсда айнан косоволикларни қабул қилишди. Бу икки рақибнинг ўзаро биринчи тўқнашуви эди. Якунда 1:1 ҳисоби қайд этилгач, Черногория футбол федерацияси серб миллатига мансуб бош мураббий Любиш Тумбаковичга жавоб берди. Гап шундаки, у сиёсий қарашлари туфайлими, косоволиклар билан ўйинда иштирок этишдан бош тортди. Тахмин қилинишича, Тумбаковичнинг кейинги иш жойи деярли аниқ. Ҳар ҳолда, косоволикларни тан олмаган мутахассис хизматига Сербия термаси томонидан қизиқиш бор. Айтганча, охирги вақтларда бунга ўхшаш ҳолат тез-тез кузатилмоқда. Дейлик, апрель ойида Сербия вакиллари Россия ҳукуматига эътироз билдиришди. Уларга «Ахмат Арена» стадионида Косово байроғининг ҳилпираб тургани ёқмабди. Лекин кейинчалик чеченистонлар бунга тегишли жавоб беришди: «Стадионда «Ахмат» сафидаги барча легионерлар ўйнайдиган терма жамоалар байроғи бор. Жамоа тарибида эса Косоводан ҳам футболчи бор - Бернард Бериша».

Косово терма жамоаси таркибида собиқ эмигрантларни ҳам кўриш мумкин. Айниқса, Швейцария клубларидан футболчилар кўп. Чунончи, бу мамлакат ва Косово ўртасида тарихий боғлиқлик бор. Биринчидан, уруш йиллари косоволик қочоқлар кўпроқ айнан Швейцариядан қўним топишган. Иккинчидан, Швейцария термасининг бугунги юлдузи Жердан Шакири қисман тан олинган республика ҳудудида туғилган.

Аслида Швейцария клубларидан жалб этилган 5 нафар футболчидан 4 нафари шу мамлакатда, яна бири эса Германияда туғилган. Лекин улар Косово термаси тузилганидан кейин дарҳол фуқароликни ўзгартиришди. Умуман, бундай мисоллар жуда кўп. Самир Уйкани, Амир Раҳмони ва Милот Рашица вақтида Албания ёшлар термасида ўйнашган, Эльбасан Рашани ва Атде Нухиу эса тегишлича Норвегия ҳамда Австрия футболи шарафини ҳимоя қилишган. Энди улар Косово байроғи остида бирлашишди.

 

Косово термасининг 14та ўйиндан иборат

маҒлубиятсиз серияси

 

ЎртоҚлик ўйинлари

13.11.2007        Косово -Литва - 4:3

27.03.2018        Косово - Буркина-Фасо - 2:0

24.03.2018        Косово - Мадагаскар - 1:0

29.05.2018        Албания - Косово - 0:3

21.03.2019        Косово - Дания - 2:2

Европа Миллатлар Лигаси

07.09.2018        Озарбайжон - Косово - 0:0

10.09.2018        Косово - Фюрер ор. - 2:0

11.10.2018        Косово - Мальта - 3:1

14.10.2018        Фарер ор. - Косово - 1:1

17.11.2018        Мальта - Косово - 0:5

20.11.2018        Косово - Озарбайжон - 4:0

Евро-2020 саралашида

25.03.2019        Косово - Болгария - 1:1

07.06.2019        Черногория - Косово - 1:1

10.06.2019        Болгария - Косово - 2:3

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz