Қайднома

Қидирув

Соса Соla Суперлига: АГМК сафардағалабга эришди, Жиззахда жанговор дуранг

Соса Соla Суперлига: АГМК сафардағалабга эришди, Жиззахда жанговор дуранг

  22.06.2019 22:05
  0
  347
Соса Соla Суперлига: АГМК сафардағалабга эришди, Жиззахда жанговор дуранг

Ўзбекистон чемпионати 12-тури доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. «Соғлом Авлод» стадионида бўлиб ўтган «Андижон» – АГМК учрашувида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

18-дақиқада Жасур Умаров ўнг қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди, уни Зафар Полвонов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Мезбонлар кўп ўтмай жавоб қайтаришди, жарима зарбасидан узатиб берилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

73-дақиқага келиб Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига узатди ва Шаҳзод Нурматов боши билан дарвозани ишғол қилди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи баҳс эса «Сўғдиёна» ҳамда «Қўқон-1912» ўртасида кечди ва Жиззахда жанговар дуранг қайд этилди. 3-дақиқада Шоҳруз Норхонов майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Суҳроб Бердиев мувозанатни тиклади.

17-дақиқада Элёр Орифовнинг аниқ зарбасидан сўнг жиззахликлар яна олдинга ўтиб олишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бердиев Иқбол Маликжоновнинг узатмасини голга айлантириб ўйинаги дублини нишонлади.

Иккинчи бўлимда эса дарвозалар дахлсиз қолди.

СОСА СОLA СУПЕРЛИГА. 12-ТУР

«АНДИЖОН» – АГМК 1:2 (1:1)

22 июнь, 18:00, Андижон

Голлар: 0:1 - 18 Полвонов, 1:1 - 32 Аҳмедов, 1:2 - 73 Нурматов.

Андижон: Виталий Мирний, Фарход Мираҳматов (Абдуллоҳ Олимов, 57), Ойбек Қиличев, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев (Фарҳод Бекмуратов, 70), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Дониёр Исмоилов, 86), Хушнуд Авилов, Аброр Хусинов, Бобир Акбаров, Рўзимбой Аҳмедов.

АГМК: Сухроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев, Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов (Сайдулло Раҳматов, 62), Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов, 73), Санъат Шихов, Мурод Тошматов (Шоҳназар Норбеков, 46), Зафар Полвонов.

Огоҳлантиришлар: Норбеков 66, Қиличев 77, Хусинов 82, Нурматов 88.

-----------------------------------------------------------------------------------

«СЎҒДИЁНА» – «ҚЎҚОН-1912» – 2:2 (2:2)

22 июнь, 19:30, Жиззах

Голлар: 1:0 – 3 Норхонов, 1:1 – 8 Бердиев, 2:1 – 17 Орифов, 2:2 – 40 Бердиев.

Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Достон Тошматов, 62), Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров (Иззатилла Абдуллаев, 54), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков

Қўқон-1912: Сарвар Каримов, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90), Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Жавоҳир Эсонқулов, 67), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz