Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» Андрей Канчельскисни истеъфога чиқарди

«Навбаҳор» Андрей Канчельскисни истеъфога чиқарди

  22.06.2019 22:44
  0
  590
«Навбаҳор» Андрей Канчельскисни истеъфога чиқарди

Хабарингиз бор, жамоамиз сўнгги 4та тур баҳсида дуранг натижани қайд этганди.

«Лочинлар» ўз майдонида «Металлург» (0:0) ва «Андижон» (1:1) клубларига қарши кечган ўйинларда дурангга имзо чекиш билан бирга, Олмалиқда АГМК (1:1) билан бўлган учрашувда ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан бой беришганди. Бу эса жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоага ярашмас, шунингдек, клуб раҳбариятини ҳам қониқтирмасди, албатта.

Натижада бугун «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис ҳамда ёрдамчи мураббий Алексей Беленков истеъфога чиқарилишди. «Лочинлар»га ким бош мураббий бўлиши ҳозирча номаълум.

Бу ҳақда клубимиз расмий сайти орқали кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz