Қайднома

Қидирув

Деян Журжевич "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи-ми? Байрамов ҳозирча "устоз"...

Деян Журжевич "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи-ми? Байрамов ҳозирча "устоз"...

  23.06.2019 05:00
  0
  598
Деян Журжевич

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланадиган мутахассис номи маълум бўлди. Кеча "Бухоро"га қарши ўйинолди машғулотдан аввал клубда йиғилиш ўтказган "Навбаҳор" раҳбарияти бош мураббий россиялик мутахассис Андрей Канчельскисни истеъфога чиқарганди.

Суперлиганинг охирги тўртта туридан буён дуранглар исканжасига тушиб қолган ва орада Лига Кубогида "Насаф"дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган "Навбаҳор" Андрей Канчельскисга чиқиш эшикларини очди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, "Навбаҳор"да бўшаб қолган бош мураббий лавозимига клуб раҳбарияти сербиялик мутахассис, Ўзбекистонда маълум муддат ишлаб кетган Деян Журжевични олиб келмоқчи. Томонлар аллақачон музокараларга киришишган. Эртага, 24 июнь куни Деян Журжевич Наманганга келиши кутилмоқда. Айнан мазкур учрашувда томонлар расман шартнома имзолашади.

Деян Журжевич ўз вақтида (2011-2012) "Пахтакор"да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасида техник директор лавозимида фаолият кўрсатганди. Европалик мутахассиснинг охирги иш жойи Сербиянинг "Земун" клуби ҳисобланади. Журжевич Сербиянинг ОФК жамоасида чемпионатда бронза медалини қўлга киритишга эришган.

Қайд этиш керакки, Андрей Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 19 ўйин ўтказди. Мазкур ўйинлардаги статистика эса қуйидагича: 6 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати: 20-22.

"Навбаҳор" бугун Суперлиганинг 12-турида бугун ўз уйида "Бухоро" билан куч синашади. Мазкур баҳсда жамоани маҳаллий мураббий, катта эҳтимол билан мураббийлар штабида фаолият кўрсатган Мустафо Байрамов вақтинча бошқариб тушади. "Лочинлар" эса катта эҳтимол билан душанба куни янги бош мураббийи ким бўлишини расман эълон қилишлари мумкин. Деян Журжевич айнан душанба куни, яъни 24 июнда юртимизга келиши кутилмоқда.
***
Айтганча, “Навбаҳор”нинг янги бош мураббийи бўлишга номзодлар орасида россиялик мутаҳассис Андрей Гордеев ҳам бор

Андрей Львович Гордеев
Туғилган йили: 1975 йил 1 апрель
Туғилган жойи: Россия, Москва

Мураббийлик фаолияти:
2008—2009 "Сатурн-мол"
2009—2011 "Сатурн"
2011 "Металлург" (Донецк)
2011—2013 "Анжи"
2014—2015
"Сибирь"
2015—2016 "Мордовия"
2017 "СКА-Хабаровск"
2017—2019 Россия (2000 ёшлар)

Эслатиб ўтамиз, Гордеев мураббийлик фаолияти давомида Гуус Хиддинк, Роберто Карлос каби мураббийлар билан ҳам ишлаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz