Қайднома

Қидирув

Соса Соla Суперлига: «Сурхон» «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди

Соса Соla Суперлига: «Сурхон» «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди

  23.06.2019 20:11
  0
  385
Соса Соla Суперлига: «Сурхон» «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Бунёдкор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Термизда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 19-дақиақсида Ҳусниддин Ғофуров узоқ масофадан зарба йўллаб ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Владимир Бубанья жамоасининг иккинчи голини урди.

Қолган вақтда меҳмонлар ҳарчанд уринишмасин ҳисобни ўзгартира олишмади.

Шу тариқа, «Сурхон» очколарини 21тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. «Бунёдкор» (18) эса тўртинчи поғонага тушиб кетди.

СОСА СОLA СУПЕРЛИГА. 12-ТУР

«СУРХОН» – «БУНЁДКОР» 2:0 (2:0)

23 июнь, 18:00, Термиз

Голлар: 1:0 – 19 Ғофуров, 2:0 – 40 Бубанья.

Сурхон: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аюбхон Нўъмонов, 76), Шавкат Саломов (Азамат Алланиязов, 90), Абдул Азиз Юсупов (Шерзод Ҳакимов, 60), Аброрбек Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич.

Бунёдкор: Муроджон Зухуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Ҳуршид Ғиёсов, Лутфулло Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 56), Санжар Қодирқулов, Улуғбек Абдуллаев (Нурилло Тўхтасинов, 52), Суҳроб Иззатов (Владислав Нуриев, 78).

Огоҳлантиришлар: Ғофуров (33), Тўхтасинов (55), Хожиакбаров (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz