Қайднома

Қидирув

Энрике Испания термасидан озод

Энрике Испания термасидан озод

  24.06.2019 13:08
  0
  400
Энрике Испания термасидан озод

Луис Энрике Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетди. 49 ёшли мутахассис «қизил фурия»нинг охирги 3та ўйинида оилавий сабаблар туфайли қатнашолмади. Жамоани эса бу учрашувларга унинг ёрдамчиси Роберт Морено тайёрлади. Испания футбол федерацияси расмий сайтида қўшимча қилинишича, эндиликда бош мураббий ваколатини айнан Морено ўз зиммасига олади. «Қизил фурия» Роберт қўл остида Евро-2020 саралаши доирасидаги 3та ўйинда ғалаба қозонганини айтиш жоиз - Мальта - 2:0, Фарер ороллари - 4:1 ва Швеция - 3:0. 41 ёшли янги бош мураббий бунга қадар «Рома», «Сельта» ва «Барселона» клубларида щам Энрике ассистенти ролида ишлаганди. Дарвоқе, Луис Энрике Испания терма жамоаси бошқарувини ЖЧ-2018дан кейин қўлга олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz