Қайднома

Қидирув

Яна Қатар мундиали можароси

Яна Қатар мундиали можароси

  24.06.2019 20:29
  0
  178
Яна Қатар мундиали можароси

Аргентинанинг TNT Sports телеканали хабарига мувофиқ, ФИФА 2022 йили Қатарда ташкиллаштириладиган жащон чемпионатини бошқа давлатга кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Маълумотларга кўра, халқаро футбол уюшмаси айни пайт ЖЧ-2022 учун бошқа мезбон топиш мақсадида махфий учрашувлар ўтказмоқда. Таъкидланишича, зудлик билан муқобил жой танлаш осон эмас, бироқ ФИФА бунинг учун барча имкониятларни ишга солади. Чунончи, 18 июнь куни УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини айнан 2022 йилги мундиал мезбонини танлаш жараёнига боғлиқ иш юзасидан щибсга олинди. Аниқроғи, у мезбон мамлакатни аниқлаш вақти йўл қўйилган коррупция бўйича сўроқ қилинди. Тўғри, Платини кўп ўтмай, озод этилди. Айтганча, ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер 2018 йил августда ЖЧ-2022 мезбонини танлашда қаллобликка йўл қўйилганини тан олганди. Унинг таъкидлашича, кўпчилик айнан Платини томонидан ўтказилган босим ортидан Қатар «заявка»сига овоз берган. Эслатма, Қатар 2010 йилнинг декабрида жащон чемпионати-2022 мезбони сифатида эълон қилинганди. Чемпионат ўйинлари мамлакатнинг 7та шащрида 2022 йилнинг 21 ноябрь - 18 декабрь оралиғида ўтказилиши белгиланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz