Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: "Менинг ҳолатимда эса бутун халқ менга қарши бўлган..."

Самвел Бабаян: "Менинг ҳолатимда эса бутун халқ менга қарши бўлган..."

  24.06.2019 13:47
  0
  256
Самвел Бабаян:

Олдин хабар берганимиздек, бугун “Локомотив”нинг янги бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тажрибали мутахассиснинг фикр-мулоҳазалари билан монолог тарзда танишиб олишингиз мумкин:

- Мен дисквалификация ҳақида ортиқ гапирмоқчи эмасман. Ўтган йилнинг январ ойида мураббийлар штаби билан "Спартак" Москвада тажриба орттирдим. УЕФА таклифига кўра Таллинда ўтган Суперкубокка бордим. "Реал" ва "Атлетико" баҳсига. Менежерлик борасида ўқидим. Бугунги кунда бизнинг футболда профессионал менежерлар йўқ ҳисоби.

- Мен катта футбол ўйнамаган оддий йигитман. Клуб администраторидан жамоа бошлиғигача, терма жамоа бош мураббийлигига қадар етиб бордим.  Ўзимга баҳо бермаган бўлар эдим. "Локомотив" Ўзбекистон чемпионати лидерларидан бири.

- Бизга ЖЧ-2018 саралашида битта гол етишмади. Қачон бу қадар яқин келган эдик. Ҳайдаровнинг зарбаси гол бўлгинад, Кореяда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаганимизда. ЖЧга чиқиш йўлида ҳамма бир стол атрофида бирлашиши керак.

-Терма жамоада ишлаган барча мураббийларнинг тақдири бир хил бўлса керак. Биз мундиалга яқин келгандик. Мендан олдинги мураббийлар ҳам терма жамоадан кейин икки йил ишлашмаган. Уларни ҳимоя қилишган. Менинг ҳолатимда эса бутун халқ менга қарши бўлган. Масалан, Сергеевни майдонга туширганимни кўпчилик гапирган. У терма жамоада бошқа мураббий қўл остида дебют қилган. У клубда ўйнаганида бутунлай бошқача ўйинчи эди, кейин клубдан кетганимдан кейин бошқа мураббийлар қўл остида ўйнаган. Ҳозир у ўзининг қандай ҳужумчи эканлигини исботламоқда. 
Масалан, Жанубий Корея билан ўйинда Бикмаев гол урганди, ўшанда дуранг ўйнасак ҳам Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Ўша голда Игорь Сергеевнинг хиссаси катта бўлган, буни ҳеч ким эсламайди. 

- Нимага Лобанов ўйнади? Мен КХДРдан 2:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг келган эдим. Мираброр Зуфарович мени бош жамоага таклиф қилган эди.Ўша беллашувда Нестеров бир хил хатоларга йўл қўйган ва бу якунда натижага салбий таъсир этган эди. Лобанов эса ўша вақтга қадар икки карра Ўзбекистон чемпиони бўлган эди.

- Пахтакор"да 15 йил ишладим. Ҳар бир мураббийда жамоани ўзгартириш ҳолати бўлиб туради. Мен клуб президенти билан учрашдим. Айнан уларнинг ишончлари ва режалари улкан эканлиги боис бу ерга келдим.

- Менежерлик ва мураббийни бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги замонавий мураббийлар нафақат бош жамоа, балки, ёшлар жамоаси, академия ҳақида ҳам бош қотириши керак бўлади.

- Клубларимизнинг ОЧЛдаги статистикалари ёмон, афсуски. Бу йил жамоаларимизда гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга эди. Мен буни муваффақиятсизлик деб атамаган бўлар эдим.

Плей-оффга чиқаётган Хитой, Қатар каби мамлакат жамоалари кучли легионерлар, маҳаллийлаштирилган футболчилар эвазига кучайишмоқда. Бизнинг жамоаларда эса кучли легионерларни таркибга қўшиб олиш учун маблағ йўқ.

- Ҳозир селеакция ишлари бошлаб юборилган. Режаларимизни аниқлаб олганмиз. Жамоага ёш, кучли футболчиларни жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, ёшлар жамоасидан ҳам таркибни шакллантирармиз.

- "Пахтакор"дан 8 очкога ортда қоляпмиз, бу жуда кўп. Аммо мавсум ҳали тугагани йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам имкон қадар максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. "Локомотив" учун олдиндаги ҳар бир баҳс муҳим аҳамият касб этади.

- Мухлислар ҳам, журналистлар ҳам кўп нарсани билишмайди. Таркиб танлашда футболчининг айни вақтдаги жисмоний, руҳий ва яна кўплаб аспеткларга қаралади. Мен ОАВ учун очиқман.

- Мен МТЖда ишлаган вақтимда чап қанотда иккита футболчи бор эди. Машарипов ва Шомуродов. Жалолиддинни "Пахтакор"да ўйнагани учун уни асосий таркибда туширган эмасман. Профессионал тарзда ёндашиб Элдорга ишонч билдирганман. Айни вақтда у терма жамоанинг етакчи футболчисига айланди. Айнан менинг давримда МТЖда дебют қилиб, гол киритганидан хурсандман.

-Хориждаги амалиёт мен учун фойдали бўлди. Латвияда 1 миллион доллар бюджети бор жамоа ЕЧЛда иштирок этяпти. У СССР вақтида ташкил топган клуб. Бугун ҳар бир вилоятимизда ажойиб стадионлар қурилган. Улар ОЧЛ, МТЖ ўйинларига жавоб бера олади. Клубларнинг камайиши футболимиз учун яхши эмас деб ҳисоблайман. Менинг фикримча, 16 та жамоа яхши вариант. Бу кўпроқ футболчилар, янги кашфиётлар дегани. Бу яна менежментга бориб тақалади. Бу бизнинг ривожланишимизга ёрдам беради. 

- Бугун ТВдан пул ишлай олмаймиз, мухлислар ҳам кам. Бизда ҳомийлар бор. Қўшимча ҳомийларни жалб қилишимиз керак. Менежментни ишга солишимиз лозим.

-Келишилган ўйинлар борасида миш-мишлар доимо бўлади. Биз мутахассис сифатида буни кўра олишимиз керак. "Локомотив" чемпионатимиз етакчиси ҳисобланади. Футболда барча масала майдонда ҳал бўлиши лозим.


Манба: Championat.asia, sports.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz