Қайднома

Қидирув

Канчельскис «Навбаҳор»дан кетди, аммо...

Канчельскис «Навбаҳор»дан кетди, аммо...

  25.06.2019 02:23
  0
  609
Канчельскис «Навбаҳор»дан кетди, аммо...

Ўтган шанба куни «Нав­баҳор» бош мураббийи Андрей Канчелскис ўз лавозимини озод қилинди. Россия­лик мутахассис аввалги мавсум ярмида Илҳом Мўминжонов ўрнига таклиф этилганди. Гап шундаки, «Нав­баҳор» Суперлиганинг охирги турларида дуранглар исканжасига тушиб қолди. Гарчи Канчельскис қўл остида жамоа чиройли ўйин намойиш қилган бўлсада, кутилган натижа қайд этилмаётганди.

Канчельскиснинг «Навбаҳор»даги ижобий ишлари

- Ёшлар билан яхши чиқишди

- Таркиб танлашда 95 фоизга адашмади

- Аббос Ғуломов кашф этилди

- Мухлислардан қочмади, учрашувлар ташкил этилди

- Илҳом Алибоев, Ҳожиакбар Юнусов, Улуғбек Акназаров, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев каби ёшларга битта учрашувда  бўлсада, имконият берди (Лига кубогида)

- «Пахтакор» майдонидаги 22 йиллик нохуш анъанага барҳам берди

- «Насаф» майдонида 19 йиллик танаффусдан сўнг ғалаба таъминлади

- Легионер танлашда адашмади. Александр Касьян, Иван Соловьёв, Славко Лукич каби легионерлар айни пайт яхши ўйин кўрсатишмоқда

Андрей Канчелськиснинг камчиликлари

- Мураббийга бироз қаттиққўллик етишмади

- Ғалаба билан якунланиши кутилган бир қатор ўйинлардап аламли дуранглар қайд этилди

Андрей Канчелськиснинг «Навбаҳор» бош мураббийлигидан озод этилганини эшитган наманганлик бир гуруҳ мухлислар мураббий билан хайрлашиш учун стадионга ташриф буюришди. Россиялик мутахассисга нисбатан ҳурмат шуни кўрсатиб турибдики, гарчи ғалабалар сони кўп бўлмасада, у мазмунли ўйинлар билан мухлислар қалбидан жой эгаллади. Якшанба кунга ҳолат бўйича айтсак, «Нав­­баҳор» бош мураббийлигига «Пахтакор»нинг собиқ устози - сербиялик Деян Журжевич, шунингдек, Темур Кападзе, Нўъмон Ҳасанов, Сергей Лущан ва Бахтиёр Ашурматов номзоди кўрсатилди.

Айтганча, тасдиқланмаган маълумотларга кўра Намангандан кетган россиялик мураббий юртимизда фаолиятини давом эттирар экан.  Машҳур "маникуан"нинг хизматларига водийнинг бошқа бир жамоаси "Қўқон-1912" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" клубида Нўмон Ҳасанов бир неча тур аввал истеъфога чиққанди. Айни пайтда жамоани вақтинча Азиз Тўхтабоев бошқариб бормоқда. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz