Қайднома

Қидирув

Алибоевдан супергол ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

Алибоевдан супергол ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

  25.06.2019 04:19
  0
  480
Алибоевдан супергол ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

Чиройли гол. «Сеул» клуби Жанубий Корея «К»-лигаси 17-тури доирасида  «Тэгу» меҳмони бўлди. Мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган тегуликлар бутун ўйин давомида ҳужумкор футбол намойиш қилишди. Сеулликлар эса ҳимояда мустаҳкам туришди, хусусан, жамоа дарвозабони бир неча марта «сейв» кўрсатиб, муқаррар голлар олдини олди. Учрашувнинг 35-дақиқасида эса «Сеул» сафидаги Икром Алибоев чамаси 25 метр узоқликдан кучли зарба йўллаб, супергол урди. Бу ўйиндаги илк гол эди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, меҳмонлар бурчак тўпидан самарали фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширишди. Иккинчи бўлим бошида эса «Тэгу» илк жавоб голини урди. Якуний натижа - 1:2. Икром Алибоев ушбу учрашувда тўлиқ вақт фаол ҳаракатланиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Эътиборли томони, «Сеул» ушбу қийин ғалаба эвазига ўз очколари сонини 37тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Пешқадам - «Чонбук Моторс» фақат тўплар нисбати бўйича олдинда.

Аҳмедов жамоасида ғалаба. Хитой Суперлигасида 14-тур учрашувлари якунланди. Ҳафта ўртасида ОЧЛ доирасида ўз майдонида «Чонбук Моторс»ни енголмаган (1:1) «Шанхай СИПГ» миллий чемпионат баҳсида «Пекин Женье»га қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида устун келди. Жамоа сафидаги ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бошланғич таркибдан жой олиб, 76-дақиқагача тўп сурди (терма жамоамиз сардори ОЧЛ баҳсида тўлиқ вақт тўп сурганди). Ушбу ғалабадан сўнг «Шанхай СИПГ» ҳисобидаги очколар сони 34тага етди. Шанхайликлар айни пайт мусобақа жадвалида 2-поғонани банд этиб туришибди. 1-ўриндаги «Пекин Гуоан» 39 очкога эга.

Мусаев йўқ. Япония элит лигасидаги ягона вакилимиз Фозил Мусаев «Жубило Ивата»нинг навбатдаги ўйинида иштирок этмади. Қолаверса, жамоа сафарда «Серезо Осака»га тенг келолмади - 0:2. «Кунчилар юрт» чемпионати иккинчи дивизионида ўйнаётган футболчиларимиз ҳам ўтган ҳафта дам олишди. Гап «Ямагата» ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев ва «Ренофа Ямагучи»нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган Достон Турсунов ҳақида кетмоқда. Қарангки, ҳар икки клуб 19-тур ўйинида ғалаба қозонди: «В-Варен Нагасаки» - «Ямагата» - 1:2 ва «Ренофа Ямагучи» - «Гифу» - 4:0.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz