Қайднома

Қидирув

Расман: «Навбаҳор»га янги бош мураббий тайинланди

Расман: «Навбаҳор»га янги бош мураббий тайинланди

  25.06.2019 14:57
  0
  580
Расман: «Навбаҳор»га янги бош мураббий тайинланди

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бир-неча дақиқа олдин янги бош мураббий билан шартнома имзолади. Мазкур маросимда вилоят ҳокими ҳамда клуб раҳбарлари иштирок этишди.

Унга кўра, жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Деян Журжевич сайланди ва расмий шартнома имзоланди.

Тақдимот маросими сўнггида  Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва жамоа бош мураббийи Деян Журжевичлар жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказишди. Шу тариқа тақдимот маросими якунига етказилди.

Тақдимот маросими якунига етгач «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. ОАВ  вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишмоқда.

Шу ўринда мухлисларимизга мураббийлар штабида Журжевичга сербиялик мутахассис ва ишқибозларимизга яхши таниш бўлган Шерзод Жўраевлар ёрдам беришларини айтиб ўтиш жоиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz