Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон кубоги: «Динамо»да сенсацион мағлубият, «Қизилқум» Қўқонда зафар қучди

Ўзбекистон кубоги: «Динамо»да сенсацион мағлубият, «Қизилқум» Қўқонда зафар қучди

  25.06.2019 22:40
  0
  466
Ўзбекистон кубоги: «Динамо»да сенсацион мағлубият, «Қизилқум» Қўқонда зафар қучди

Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган учрашувлар старт олди.

Самарқандда «Динамо» В Про-лига иштирокчиси ҳисобланадиган «Яшнобод»ни қабул қилди. Баҳс кутилмаган тарзда, қуйи лига иштирокчисининг иродали ғалабаси билан якунланди.

«Қўқон-1912» ва «Қизилқум» ўртасида кечган ўйин драматик тарзда кечди. Дастлаб Медина Смит пенальтидан ҳисобни очган бўлса, кейинчалик мезбонлар сафида Шаҳбоз Эркинов ва Жавоҳир Эсонқулов тўплар киритиб, жамоасини ҳисобда олиб чиқди.

Бироқ 117-дақиқада Миржалол Қосимов мувозанатни тиклади. Асосий бўлимлар 2:2 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад «Қизилқум»га кулиб боқди.

«Кончилар» 7:6 ҳисобида пенальтилар сериясида зафар қучди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 3-БОСҚИЧ

«ДИНАМО» - «ЯШНОБОД» - 2:3 (1:0)

Голлар: Санжар Баротов (30), Воҳид Шодиев (78) - Рустам Азимов (74, 93), Азамат Бойматов (77).

Ҳакамлар: Исхак Ибрагимов, Дамир Искандеров, Даврон Жуманиёзов, Достон Раҳмонов

Динамо: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Аваз Агалиев, Тимур Шарипов, Низом Норов, Воҳид Шодиев, Отабек Нарзуллаев, Санжар Баратов, Сирож Ҳамроев, Комил Шарофутдинов, Максимилиан Фомин, Дилмурод Каримов.

Яшнобод: Абдукарим Муҳаммедов, Юсуф Алимов, Ислом Исмоилов, Расул Раҳмонбердиев, Аббос Саидкаримов, Шокир Бекназаров, Бекзод Аҳмедов, Рустам Азимов, Жўрабек Эргашев, Амирбек Файзиев, Муҳаммад Комилов.

Четлатишлар: Амиржон Сафаров (84), Дилмурод Каримов (98).

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев

Комиссар: Шохруҳ Саид.

-------------------------------------------------------------

«ҚЎҚОН-1912» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:2 (0:1, 1:0)

Голлар: Шаҳбоз Эркинов (49), Жавоҳир Эсонқулов (112) - Смит Медина (19, пен), Миржалол Қосимов (117).

Пенальтилар серияси: 6:7

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Равиль Шояхмитов, Иброҳим Исмоилов.

Қўқон-1912: Исломжон Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 83), Темур Ҳакимов (Қувондиқ Рўзиев, 57), Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов (Авазхон Маматхўжаев, 70), Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Жавоҳир Эсонқулов, 107), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.

Қизилқум: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Мурод Бобожонов (Элгужа Григалашвили, 78), Алишер Саноев (Хуршиджон Олимов, 96), Элдор Бойматов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азиз Усмонов (Миржалол Қосимов, 85), Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашов (Акмал Рустамов, 100), Медина Смит.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz