Қайднома

Қидирув

«ЗИРАБУЛОҚ»ДА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ

«ЗИРАБУЛОҚ»ДА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ

  26.06.2019 11:23
  0
  326
«ЗИРАБУЛОҚ»ДА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ

23 июнь куни «B» Про-лига иштирокчи жамоалари 11-тур ўйинларини ўтказишди. Тур доирасидан ўрин олган «Зирабулоқ» — «Ғиждувон» баҳси ҳам аслида 23 июнь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ Навоий вилояти Кармана туманидаги «Ёшлик» стадионида шу куни вилоят миқёсидаги муҳим байрам тадбири бўлиб ўтиши муносабати билан «Зирабулоқ» клуби мазкур ўйинни бир кун кейин ўтказишни сўради. «Ғиждувон» ҳам бунга розилик бергани боис ўйин 24 июнь санасига кўчирилди. Бироқ ушбу учрашув 24-санада ҳам ўтказилмади. «Зирабулоқ» жамоасига эса учрашувни ўз майдонида ўтказишга умуман тайёр эмаслиги сабаб техник мағлубият ёзилди. Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2019 йилги мавсум мусобақалари Регламенти 4.4 бандига асосан, футбол клублари учрашув ўтказилиши билан боғлиқ зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш учун масъулдир. Улар ички ишлар органлари билан ҳамкорликда учрашувдан олдин, учрашув давомида ва учрашувдан кейин стадионда, унга туташган ҳудудда интизом ҳамда жамоатчилик тартибини сақлаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт саналади. Аммо «Зирабулоқ» клуби бу бандга асосан иш олиб бормади. Қолаверса, учрашувга тез тиббий ёрдам вакилларининг ўз вақтида етиб келиши таъминланмади.

Шунингдек, 6.39 бандга асосан майдон эгаларида учрашув расмийларига ўйин видеоёзувини тақдим этиш имконияти йўқ экани маълум бўлди. Бундан ташқари, 12.7 бандга кўра, стадионнинг ва тегишли хизматларнинг учрашувни ўтказишга тайёр экани бўйича акт тақдим этилмади. Юқорида санаб ўтилган сабабларга асосан, «Зирабулоқ» — «Ғиждувон» учрашувида мезбон клубга техник мағлубият ёзилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz