Қайднома

Қидирув

АЛВЕС ОРТГА ҚАЙТАДИМИ?

АЛВЕС ОРТГА ҚАЙТАДИМИ?

  26.06.2019 18:08
  0
  306
АЛВЕС ОРТГА ҚАЙТАДИМИ?

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес клубдан кетишини маълум қилди. «Бугун ҳаётимнинг яна бир саҳифаси ёпилди. Бу - ғалабалар, кўникмалар ва тажриба битилган саҳифа бўлди. Клуб тарихидаги янги саҳифани битишда иштирок этиш имкониятини бергани учун «ПСЖ» оиласига миннатдорчилик билдираман. Қувончли ва қайғули онларда бирга бўлган барча жамоадошларимга раҳмат», - деб ёзган Алвес Instagram саҳифасида. 36 ёшли бразилиялик фаолиятини қаерда давом этириши маълум эмас. Унинг «ПСЖ» билан шартномаси муддати 30 июнда тугайди. Алвес Париж клуби сафида икки йил тўп сурди. У 2017 йилда эркин агент сифатида «ПСЖ»га келганди. Дани бу жамоа сафида икки карра Франция чемпиони бўлди, бир мартадан мамлакат кубоги ва лига кубогида ғолиб чиқди.

Маълумотларга кўра, Алвес «Барселона»га қайтиши мумкин. Бразилиялик футболчи ўзини Каталония клубига таклиф қилган. Умуман, «кўк-анорранглилар» ҳам уни ўз таркибларига қўшиб олишга қарши эмаслар. Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес фаолияти мобайнида «Ювентус» (2016-2017), «Барселона» (2008-2016) ва «Севилья» (2002-2008) клубларида ҳам ўйнаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz