Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Кубоги: «Машъал» ҳамда «Насаф» кейинги босқичда ва бошқа натижалар

Ўзбекистон Кубоги: «Машъал» ҳамда «Насаф» кейинги босқичда ва бошқа натижалар

  26.06.2019 20:41
  0
  371
Ўзбекистон Кубоги: «Машъал» ҳамда «Насаф» кейинги босқичда ва бошқа натижалар

Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг 3-босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Насаф» сафарда «Истиқлол» билан баҳс юритди ва ғалабани қўлга киритди. Қаршиликлар сафида Жўрабек Маннонов ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Элдор Эргашев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Майдон эгаларининг ягона жавоб тўпига Рустамжон Абдуҳамидов муаллиф бўлди.

Яна бир қизиқарли ўйинда «Шўртан» ўзида «Машъал»ни қабул қилди. Қашқадарё дербисида муборакликларнинг қўли баланд келди. Дастлаб майдон эгалари олдинга чиқиб олган бўлишса, меҳмонлар бунга тезда жавоб қайтаришди. Биринчи бўлимнинг ўзида томошабинлар олтита голга гувоҳ бўлишди. Иккинчи бўлимда «Машъал» футболчилари иккита пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ғалабани илиб кетишди.

Параллел кечган баҳсларда «Шердор» ўз майдонида «Оқ-тепа»га ютқазиб қўйган бўлса, «Иттифоқ Н» жамоаси сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Ифтихор»ни таслим этди.

Шу тариқа, ғолиб жамоалар кубок ўйинларининг кейинги босқичига йўл олишди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 3-БОСҚИЧ

«ИСТИҚЛОЛ» – «НАСАФ» 1:2 (0:2)

Голлар: 0:1 – 22 Жўрабек Маннонов, 0:2 – 43, автогол Элдор Эргашев, 1:2 – 81 Рустамжон Абдуҳамидов.

-----------------------------------------------------------

«ШЎРТАН» – «МАШЪАЛ» 3:5 (3:3)

Голлар: 1:0 – 5 Ислом Шодмонов, 1:1 – 6 Маъруф Жумаев, 2:1 – 19 Самандар Шодмонов, 2:2 – 34 Ойбек Жўраев, 3:2 – 41 Акром Баҳромов, 3:3 – 43 Маъруф Жумаев, 3:4 – 56, пенальти Мўмин Мелиев, 3:5 – 90+3, пенальти Сирожиддин Қўзиев.

-----------------------------------------------------------

«ШЕРДОР» – «ОҚ-ТЕПА» 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 70 Ойбек Мирзоҳидов.

-----------------------------------------------------------

«ИТТИФОҚ Н» – «ИФТИХОР» 2:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 22 Севдиёр Ҳамроқулов, 1:1 – 45+1 Оллоёр Солижонов, 2:1 – 90+1 Каримберди Мамадалиев.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz