Қайднома

Қидирув

Пьерлуижи КОЛЛИНА: «ЯНГИ ҚОИДА ЎЙИННИНГ ЯНАДА ЖОНЛИ БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА»

Пьерлуижи КОЛЛИНА: «ЯНГИ ҚОИДА ЎЙИННИНГ ЯНАДА ЖОНЛИ БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА»

  29.06.2019 15:21
  0
  523
Пьерлуижи КОЛЛИНА: «ЯНГИ ҚОИДА ЎЙИННИНГ ЯНАДА ЖОНЛИ БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА»

Францияда аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунига етди. Европалик журналистлар мусобақадаги ҳакамлик борасида ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуи­жи Коллинанинг фикрлари билан қизиқишди.

- Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етди. Таассуротлар қандай?

- Албатта, позитив. 2019 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бўлган қизиқиш жуда юқори. Ҳаттоки, аёллар футболи унчалик оммалашмаган мамлакатларда ҳам.

- Ҳакамларнинг иштирокидан қанчалик қониқиш ҳосил қиляпсиз?

- Умумий олиб қараганда, кутганимиздек бўлмоқда. ФИФА ҳакамлар бўлими, хусусан, Франция-2019 лойиҳаси раҳбари Кари Зейцлар турнирнинг расмий шахслари билан анча иш олиб боришди. Гуруҳ босқичида олти қитъанинг 24та бригадаси юқори савияда иш олиб борди.

- 2 март куни IFAB ўйин қоидасига қатор ўзгартиришлар киритди. Бу қоидалар аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишидан бир неча кун олдин кучга кирди. ФИФА мусобақаларида илк бора амал қилинмоқда. Янги қонунлар борасида келишмовчиликлар бўлмаяптими?

- Гарчи қоидалар 1 июндан кучга кирган бўлсада, барча 24 иштирокчи қарор қабул қилинган кундан кейиноқ огоҳлантирилган. Бундан ташқари, уларга янги қоидалардан фойдаланиш учун ўртоқлик учрашувларида имкон яратиб берилди. Ниҳоят, жамоалар Францияга ташриф буюришганидан сўнг ФИФА ҳакамлар департаменти вакиллари улар билан учрашишди. Шу боис ҳам ўзгаришлар иштирокчилар томонидан яхши қабул қилинди. Дарвоза томон жаримадан зарба беришнинг янги қоидаси ўйиннинг янада жонли бўлишини таъминламоқда.

- Сиз айтган жарима зарбалари VAR туфайли энг кўп танқид ва муҳокама қилинадиган жиҳатга айланади. Қоиданинг ўзиёқ танқидларга учраганди. Концепция ҳаммага тушунарли бўлиши учун нима қилиш керак?

- Барчага шуни тушунтириб қўймоқчиман. Олдинлари пенальти тепилаётганда дарвозабонлар узоқ вақт иккита оёқларини ҳам дарвоза чизиғида ушлаб туришлари лозим эди. Бу дарвозабонга пенальтини қайтаришда қи-йинчилик туғдирарди, шунингдек, ҳакамларга ҳам. Вазиятни мураббийлар ва футболчилар билан ўрганиб чиққан ҳолда дарвозабонларга ёрдам беришга қарор қилдик. Натижада улар пенальти тепилаётганда чизиққа олдингидек икки эмас, бир оёқларини қўйишлари мумкин бўлди.

- Ҳакамлар бу қоидага жиддий эътибор қаратишяптими?

- Қоидаларга амал қилиш ҳакамларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунингдек, улар қўшимча ҳам қилишади. Ҳар сафар жарима зарбаси тепилаётганда улар дарвозабонга нима қилиш ёки қилмаслик борасида аниқ кўрсатма беришади.

- Агар ҳакамлар қоидага жиддий амал қилишса, ўйин пенальтилар сериясидан кейин якунланса нима бўлади? Дарвозабон қоидани бузгани учун қизил карточка олиши мумкин-ку?

- ФИФА IFABдан пенальтилар борасида вақтинчалик рухсат олди. Дарвозабонларнинг жарима зарбалари пайтида хатога йўл қўйишлари тез-тез учраб турадиган ҳолат. Аммо VAR ҳам бор-ку. Дарвозабоннинг иккита оёғини чизиқдан олиши видетакрорларда шундоқ кўриниб туради. Бундан ташқари, қайта огоҳлантириш жиддий жазо деб ҳисобладик. Ўзингизга маълум, битта ўйин давомида кўплаб жарима зарбалари амалга оширилади. Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шундай хатолар учун қайта пенальти белгиланмоқда. Турнир якунланганидан сўнг IFAB билан бу масалани яна кўриб чиқамиз.

- Келинг, VAR ҳақида гаплашамиз. Франция майдонларида бу тизимдан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳозиргача VAR яхши ишлаганидан хурсандман. Ҳакамларимиз бу тизим билан ЖЧ-2018дан кейин машғулот ўтказишди. Шу орқали аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришди. Тан олиб айтаман, хатолар ҳам бўлди. Албатта, бундан афсусдаман.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz