Футболчи ҳам, мураббий ҳам меҳнат қилишдан, изланишдан тўхтамагани маъқул. Улар баҳона изламасдан ишласа, янада гўзал. Англия ва Испаниянинг ўртамиёна икки клубида жорий мавсум тақвими қандай эканини қараб чиқайлик. «Саутгемптон» мавсумни 12 август куни бошлаб, 12 май куни якунлади. Жамоа ҳатто «рождество»да ҳам дам олмаган. Энди Манчестер, Лондон каби шаҳарларнинг еврокубокларда иштирок этадиган жамоалари қандай тиғиз тақвим остида ўйнаганини ўйлаб кўринг. Ла Лиганинг «Бетис» клуби мавсумни 17 августда бошлаб, 19 майда якунлаяпти. Англиядан фарқли ўлароқ, испанлар «рождество»да дам олишади. Кўп эмас, 14 кун. Қолган ҳолатларда фаворит клублар ва уларнинг етакчи ўйинчилари ҳақида ҳам юқоридаги тиғизлик келиб чиқади. Тўғри, Европа қитъаси анча кичик, рейслар кўп, транспорт тизими зўр. Бизда ундай эмас.
Энди эса Суперлиганинг 2019 йилги мавсумига қаранг, июль ойида танаффус — 14 кун (олдин тўлиқ 1 ой эди). Мутахассислар айтишяптики, июлда футбол ўйнаб бўлмайди. Биз учун ёз ўта иссиқ, қиш ўта совуқ, тамом! Айтайлик, ЖЧ саралаш учрашувларини февралларда бориб, «Пахтакор» стадионларида томоша қилганмиз, Анвар Солиевга «сеҳрли таёқча» деган номлар берганмиз, ёдингизда-а? ОЧЛ январдан бошланяпти, қитъа чемпионатлари асосан январда ўтяпти. Демак, биз баҳона излашимиз эмас, шу шароитга мослашишимиз керак (аслида бошқа чорамиз ҳам йўқ). Май охирида ёки август бошида Саудияда, Баҳрайнда, Қатарда ўйнашга тўғри кел-япти, дейлик. Ҳаво жуда иссиқ бўлади. Модомики, бу каби ўйинлар муқаррар бўлса, нега биз ўзимизнинг июлдан фойдаланмаслигимиз, нега муаммоларга баҳона излайвермай, уларга ечим топмаслигимиз керак?
Агар клублар прожекторини зўр қилиб қўйса, июль ойида соат 20:00дан бошлаб бемалол футбол ўйнаш мумкин. Февралдаги совуқ, июлдаги иссиқ мураббийларнинг доим эътиборида бўлсинки, тайёргарлигини шунга мосласин, худди АПЛ мураббийлари «боксинг дей» ҳақида алоҳида бош қотиргани каби. Ёки Россия клублари қийнала-қийнала биздан бешбаттар совуқ қишда югуришга қарор қилганидек.
Мухлислар келмайдими, демак бунинг устида ҳам ишлаш керак. Ёзнинг чилласи бўлса, ҳаво айланиш тизими ҳақида ўйласин, стадион атрофини салқин ичимликлар билан тўлдириб ташласин, сервис яратсин. Нима демоқчиман, об-ҳаводан нолиш эмас, унга мослашиш тўғрироқ. Бизда 4 фасл бор, бундан унумли фойдаланайлик, эвазига нисбатан универсалроқ футболчиларга эга бўламиз.
Қишда 3 ой, ёзда 1 ой футболсиз ўтириш нимаси? Қатар бизда ЖЧ ўтказиб бўлмайди, деб ўтирмади. Ёзда берсанг, бутун мамлакатга кондиционер қўяман, қишда қилсанг, ҳаммадан зўр ўтказаман, деди, йўлини қилди. Биз ҳам ўзимизни руҳан тайёрлашимиз, жисмонан чиниқишимиз керак. Бу ўзимизга фақат ва фақат фойда беради. «Иссиқ ўлкаларга бориб ўйнаш керакми? Муаммосиз! Россияга бориб ўйнаш керакми? Муаммосиз!» дея олсак ёмонми?
Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20