Қайднома

Қидирув

Сильва «Сити»дан кетади

Сильва «Сити»дан кетади

  01.07.2019 12:03
  0
  402
Сильва «Сити»дан кетади

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Сильва янги мавсум якунида жамоа билан хайрлашади. Эътиборлиси, 33 ёшли испаниялик айнан бир йилдан кейин эркин агентга айланади. «Навбатдаги мавсум мен учун «Сити»даги охиргиси бўлади. Битта клубда 10 йил - бу етарли муддат», - деди Сильва Mirror нашрига берган интервьюсида. Испаниялик ярим ҳимоячи «Манчестер Сити» сафига 2010 йили «Валенсия»дан ўтганди. У ортда қолган вақт давомида «шаҳарликлар» билан Англия чемпионатида 4 марта (2011|2012, 2013|2014, 2017|2018, 2018|2019), мамлакат кубогида эса 2 марта (2010|2011, 2018|2019) зафар қучди. Давид шунингдек, Англия суперкубогини 2 марта (2012, 2018) ва Лига кубогини 4 марта (2013|2014, 2015|2016, 2017|2018, 2018|2019) боши узра баланд кўтарди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz