Қайднома

Қидирув

Де Лигт «Ювентус»га мойил

Де Лигт «Ювентус»га мойил

  01.07.2019 17:02
  0
  360
Де Лигт «Ювентус»га мойил

Аякс» сардори Маттейс де Лигт «Ювентус» либосини кийса керак. Ҳар ҳолда, Sky Sports тарқатган хабарга кўра, голландиялик иқтидор Турин клуби билан тузилажак шартноманинг асосий бандлари юзасидан келишувга эришди. Унга асосан, футболчи 5 йилга мўлжалланган битим остига имзо чекади. «Кекса синьора» де Лигтга бир йил учун 12 миллион евро миқдорида маош беради (бонуслар билан бирга). Қисқаси, энди Турин ва Амстердам клублари трансфер қиймати борасида келишиб олса, бас. Айни пайт «Аякс» футболчи учун 75 миллион евро сўрамоқда. Дарвоқе, Маттейсга даъвогар ҳисобланган яна бир клуб - «ПСЖ» амстердамликлар қача сўрашса, шунча беришга тайёр. Эслатиш керак, «Барселона» узоқ вақт де Лигтга асосий даъвогар сифатида тилга олинди, аммо ҳимоячи якунда бу вариантдан воз кечди. Унинг бундай йўл тутишига молиявий омиллар ва Каталонияда етарли ўйин амалиётига эга бўлмаслиги эҳтимоли сабабдир. Баъзи хабарларга қараганда, «Барса» энди де Лигт ўрнига «МЮ»дан Виктор Линделёфни таклиф қилмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz