Қайднома

Қидирув

Хенрик Ларссон - «Хельсинборг» бош мураббийи ва...

Хенрик Ларссон - «Хельсинборг» бош мураббийи ва...

  03.07.2019 12:12
  0
  2254
Хенрик Ларссон - «Хельсинборг» бош мураббийи ва...

Швед футболи афсонаси Хенрик Ларссон жонажон клуби - «Хельсинборг»га қайтди - яна бош мураббий сифатида. У жамоа билан 1 йилга мўлжалланган шартномани расмийлаштирди. «Биз Пер-Оля Юнг ўрнига муносиб мураббий топиш масаласида катта кўламда иш олиб бордик. Якунда барчамизга Хенрик Ларссон номзоди маъқул келди - бу ҳозирги кун учун энг яхши танлов. Афсонавий Хенрик Ларссон яна жамоамиз сафига қўшилишидан ғурурланишимиз мумкин», - деди «Хельсинборг» клуби бошқарув кенгаши раиси Кристер Азелиус.

Хенрик Ларссон ҳам жуда хурсанд. У жамоа раҳбариятига аввало, катта миннатдорчилик билдирди: «Сенга бегона бўлмаган, ажойиб тарихингга алоқадор клубга қайтиш ёқимли, албатта. Табиийки, янги ишга иштиёқ билан қараяпман, барчаси тезроқ бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Ўйлайманки, «Хельсинборг»да яна самарали фаолият юритаман. Олдимга фантастик даражада илҳомлантирувчи вазифа қўйилдики, бу ҳам яхшигина чорлов. Албатта, барча мураббийлар, футболчилар, клуб ходимлари ва мухлислар кўмак беришларидан умидворман».

Афсонавий швед голеадори бунга қадар «Хельсинборг» шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилишдан ташқари, жамоада мураббий ролини ҳам бажарган. Умуман, гап Хенрикнинг илк профессионал жамоаси ҳақида кетяпти. 1992 йили «Хельсинборг» сафига қўшилган ҳужумчи унинг либосида 31та расмий ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урган. Айнан Хенрикнинг самарадорлиги эвазига клуб Швеция юқори лигаси (Аллсвенскан)га кўтарилганди. Ҳужумчи эса кейинги мавсумдаёқ Голландиянинг «Фейеноорд» клуби билан шартнома тузади. Ларссон якунда «Барселона» сафида Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучади ва фаолиятини якунлашдан олдин, яъни 2006 йили жонажон клубига қайтади. У шу тариқа «Хельсинборг»да яна 3 мавсум

тўп сурди ҳамда 2009 йилнинг октябрида бутсаларини михга илди. Донгдор швед шундан сўнг дарҳол мураббийлик ишини бошлади. У аввалига «Ландскруна БоЙС» клубини бошқарди. Энг қизиғи, Ларссон 2та жамоада бирданига иш олиб борган кам сонли мураббийлардан биридир. Аниқроқ айтсак, швед футболи фахри маълум вақт «Хёгаборгс БК»да бош мураббий ассистенти ролини бажариш билан параллель равишда «Фалькенбергс ФФ»ни мустақил бошқарди. 2015-2016 йиллар оралиғида эса Хенрик айнан «Хельсинборг»га устозлик қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz