Қайднома

Қидирув

«ЧЕЛСИ»НИ КИМЛАР ТАРК ЭТДИ?

«ЧЕЛСИ»НИ КИМЛАР ТАРК ЭТДИ?

  03.07.2019 18:28
  0
  422

«Челси» беш нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди. Клуб расмий сайтида билдирилишича, дарвозабонлар Роберт Грин ва Эдуарду, Ҳимоячи Гари Кэхилл, ярим Ҳимоячи Кайл Скотт ва Ҳужумчи Гонсало Игуаин жамоани тарк этишган. Грин, Эдуарду, Кэхилл ва Скоттнинг «кўклар» билан шартнома муддати тугади; Игуаин эса ижара муддати якунланиб, «Ювентус» ихтиёрига қайтди. Беш футболчидан бири, англиялик дарвозабон Роб Грин фаолиятига якун ясаган. Эслатиб ўтамиз, айни пайт «Челси» бош мураббийи лавозими бўш қолмоқда. Жамоа бошқарувига «Дерби Каунти» устози Фрэнк Лэмпард келиши кутилмоқда.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz