Қайднома

Қидирув

Қақнус эффекти ёки МАРҲУМ ИШТВАН СЕКЕЧ БОШҚАРГАН «ПАХТАКОР»-82

Қақнус эффекти ёки МАРҲУМ ИШТВАН СЕКЕЧ БОШҚАРГАН «ПАХТАКОР»-82

  04.07.2019 05:46
  0
  468
Қақнус эффекти ёки МАРҲУМ ИШТВАН СЕКЕЧ БОШҚАРГАН «ПАХТАКОР»-82

11 август куни яқинлашгани сари ўзбек футболида 1979 йили Днепропетровск осмонида юз берган машъум авиаҳалокатнинг аламли изтироблари қайта жонланиши айни ҳақиқат. Икки самолётнинг самода тўқнашуви оқибатида уларнинг бортидан ўрин барча пассажирлар ҳаётдан кўз юмишган ахир. Жумладан, ўзбек футболи ўзининг энг яхши авлодини йўқотганди. Ҳа, қисмат экан, Минск «Динамо»сига қарши навбатдаги сафар ўйинига жўнаб кетган шонли «Пахтакор» ортга қайтмаганди. Хотира ўлароқ, бугун soccer.ru нашрида «Пахтакор»-82 ҳақида берилган мақолани ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик. Биринчидан, бу жамоа айнан «Пахтакор»-79 давомчиси сифатида шакллантирилган ва 1992 йилги мавсумда катта шов-шув кўтарганди. Иккинчидан, ўша жамоани бошқарган машҳур мураббий Иштван Секеч жорий йил бошида ҳаёт билан видолашди. Хуллас, ҳар томонлама хотира...

 

Тушиб кетишданиммунитет

Авиаҳалокат оқибатида собиқ иттифоқ чемпионатида ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказаётган «Пахтакор»нинг деярли барча асосий футболчилари ёруғ дунё билан хайрлашишади. Табиийки, фалокатдан сўнг тезда янги жамоа шакллантириш масаласи кўтарилади. Айтиш жоиз, бутун собиқ иттифоқда Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги биринчи рақамли клуби ҳалокати ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Футбол федерацияси топшириғига биноан, бошқа ҳудудлар жамоалари Тошкентга ўз ўйинчиларини юборади. Дейлик, «Спартак» раҳбарияти «Пахтакор»га Валерий Глушаковни, Москва «Динамо»си эса Андрей Якубик ҳамда Алексей Петрушинни жўнатади. Минск ва Тбилиси «Динамо»сидан тегишлича Пётр Василев-ский ҳамда Зураб Церетели, «Черноморец»дан Владимир Нечаев Тошкентга йўл олишади. Булар -  ёрдамга ошиққан футболчиларнинг айримлари. Қисқаси, турли клублар вакиллари ва баъзи сабаблар билан ўша машъум авиарейсдан четда қолишган Александр Яновский, Анатолий Могильний, ёш Геннадий Денисов ҳамда Константин Новиков каби йигитлардан янги «Пахтакор»ни тузиш талаб этиларди. Собиқ иттифоқ футбол федерацияси вазият оғирлигини тушуниб, баъзи имтиёзлар беради. Асосийси, Тошкент жамоаси чемпионат якунидаги натижасидан қатъий назар, 2,5 йил олий лигадан тушиб кетмаслик иммунитетига эга бўлади. Оддий айтганда, «Пахтакор»нинг 1979-1981 йиллар мавсумида юқори лигада ўйнаши кафолатланади. Ушбу имтиёзли чора жамоага 1981 йили қўл келади. Ўшанда «Пахтакор» чемпионатни охирги - 18-ўринда якунлаганди. 1982 йилдан эса тушиб кетмаслик иммунитети ўз кучини йўқотади. Бундай ҳолатда бош мураббий Иштван Секеч олдида аниқ вазифа кўндаланг турарди - қандай бўлмасин, жамоани элитада олиб қолиш.

2018 йили 3 декабрь куни 79 ёшга тўлган ва яна деярли 2 ойдан кейин оламдан ўтган Иштван Секеч собиқ иттифоқ футболида ёрқин из қолдирган венгрларнинг ажойиб авлодига мансубдир. Иккинчи жаҳон урушидан кейин собиқ иттифоқ таркибига қўшилган Кичик Закарпатье ҳудуди дарҳақиқат, футбол салтанатини кўплаб машҳур ўйинчилар ва мураббийлар билан бойитган: Йожеф Сабо, Фёдор Медвидь, Иштван Секеч, Иосиф Беца, Золтан Милес, Василий Рац, ота-ўғил - Дезидерий ва Валентин Ковачлар... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Вақтида футболчи сифатида ЦСКА ва «Черноморец» клублари сафида тўп сурган Иштван Секеч кейинчалик бир неча йил «Помир» (Душанбе)да ишлайди, мураббийлик фаолиятида Львов «Карпати»сини иттифоқ чемпионати олий лигасига олиб чиқади. Эҳтимолки, Душанбедаги иш тажрибаси ва Марказий Осиё ҳаётини яхши билиши унинг Тошкентга таклиф этилишига сабаб бўлгандир. Дарвоқе, «Пахтакор»да Иштван Йожефовичга машҳур Гиля - «Спартак» афсоналаридан бири Галимзян Хусаинов ёрдамчилик қилади.

 

Спорт республикаси

Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шароф Рашидов спортнинг катта ихлосманди эди ва унинг ривожланиши йўлида катта ишларни амалга оширади. Мисол учун, Ўзбекистонда аёллар ўртасида чим устида хоккей жуда ривожланганди. Хусусан, бу спорт тури бўйича собиқ иттифоқ терма жамоаси асосини «Андижанка» ва «Политотдел» клублари аъзолари ташкил этишган. Қуёшли Тошкентда ҳаттоки, шайбали хоккей ҳам тараққият йўлига тушиб олганди. Хусусан, «Бинокор» клуби чемпио-натнинг биринчи лигасида иштирок этарди. Эътиборли томони, бу жамоа «келгиндилар» эмас, асосан маҳаллий йигитлардан тузилганди. Лекин футбол аксарият ўзбекис-тонликлар каби Шароф Рашидович учун ҳам биринчи рақамли муҳаббат саналарди, барибир. «Пахтакор» элит дивизионда иштирок этса, Республика раҳбари туғилган Жиззахда тузилган «Бўстон» жамоаси биринчи лигага чиққанди. 1982 йили унинг базасида армия клуби шакллантирилади. Фарқли томони, янги жамоа ҳарбийлар мақомига хос АСК эмас, балки оригинал ном билан аталади - «Звезда». Шунингдек, иккинчи лиганинг бутун бир зонасида асосан Ўзбекистон жамоалари ўйнарди. Улар орасида «Навбаҳор» (Наманган) ва «Нефтяник» (Фарғона) каби кучли клублар алоҳида ажралиб турган. Бироқ шундай катта захира бўлсада, «Пахтакор» олий лигада фақат ўз тарбияланувчиларига таяниб иш кўролмасди, албатта. Бошқача айтганда, Геннадий Денисов, Марат Кабаев (буюк гимтастикачининг отаси), Ҳусан Бойматов, Ислом Аҳмедов, Константин Новиков, Игорь Иванов каби йигитлар ёнига бошқа ҳудуд вакилларини қўшиш зарурати бор эди.

 

Тетиклик

1982 йилги мавсумда дарвозабон Александр Яновский Тошкентда қолганди, қолаверса, «хизмат сафари»га борган Андрей Якубик ва Алексей Петрушин ҳам жамоа сафидан кетишмайди. Қўшни Тожикистондан эса Нуриддин Амриев чақирилади, Украинадан Мустафо Билолов ортга қайтарилади. Яна икки республика байроқдорлари ўртасидаги жиддий рақобатга қарамай, «Қайрат» етакчиларидан бири Дмитрий Огай тошкентликлар сафига қўшилади. Мавсум-82 старти арафасида эса «Пахтакор» ҳимояси ҳам анча мустаҳкамланади. Бинобарин, «Зенит»дан Валерий Якимцов ва Сергей Бондаренко, «Уралмаш» (Свердловск)дан эса Александр Журавлёв таклиф қилинади. Ҳаттоки, шундай ўзгаришлардан кейин ҳам Тошкент клуби лигада «жон» сақлаб қолишга уринадиган ва чемпионат-82нинг потенциал омадсизидек кўринганди. «Пахтакор»нинг собиқ иттифоқ кубогидаги муваффақиятли иштирокидан кейин ҳам пессимистик қарашга эга мухлислар фикри ўзгармайди. Ваҳоланки, Секеч шогирдлари ҳудудий турнирда ғалаба қозонишган, ЦСКАни курашдан чиқариб юборишган ва якунда чорак финалда «Торпедо»га муносиб қаршилик кўрсатиб, фақат пенальтилар серияси бўйича мағлубиятга учрашганди.

Иштаҳа овқат пайти очилади - тошкентликлар янги чемпионатни «Торпедо»га қарши ўйин билан бошлашади. Жамоа илк учрашувда чакки кўринмайди ва нурсиз дурангга эришади - 0:0. «Пахтакор» 22-тур доирасида Львовда ЦСКА меҳмони бўлади. «Армиячилар» мавсумни манеж эмас, балки очиқ ҳавода бошлашга қарор қилишганди. Москва жамоаси Игорь Пономарёв, Олег Таран, Геннадий Штромбергер ҳамда Валентин Ковач ҳисобига ўз таркибини яққол кучайтирган бўлсада, меҳмонлар вакили Константин Новиков урган голга жавобан ҳеч нарса қилолмайди. Бетоблиги туфайли майдонга тушмаган фахрий Якубик ўрнини эгаллаган ёш ҳужумчи учрашувнинг 11-дақиқасида ўз фамилиядоши Валерий қўриқлаган дарвозани нишонга олади. Сафарда 3 очко - бунгача меҳмондаги баҳсларда камтарликни унутмаган жамоа учун ажойиб натижа. Андрей Якубик фақат 3-турга келибгина сафга қайтади. Аниқроғи, у «Шахтёр» билан ўйинда захирадан майдонга тушади. Бу вақтгача Новиков ва Якимцов 1тадан гол уришга улгуришганди. Меҳмонлар эса ҳисобни қисқаришдан бош-қасига ярамайдилар. 4-турда Нуриддин Амриев томонидан қайд этилган «дубль» эвазига «Кубан»дан 2 очко тортиб олинади ва чемпионат-81да охирги поғонада қолиб кетган «Пахтакор» турнир жадвали пешқадамига айланади.

Днепропетровскдаги навбатдаги баҳсда эса «Пахтакор» 0:0 ҳисобини ушлаб қолади ва 6-турдагина чемпионатдаги илк мағлубият аламини татиб кўради. Жамоа ўшанда лига дебютанти «Металлист»га бас келолмаганди - 0:2. «Нефтчи» билан ўйинда эса Якубик ниҳоят, яна гол ура бошлайди. Андрей рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилган бўлса, 3-гол Журавлёв ҳисобига ёзилади. Ишончли ғалаба ва «Пахтакор» яна турнир карвонбошиси. Тошкентликлар кейинги 2та учрашувда дуранг натижа билан чекланишади. Аввалига кутаисиликлар, шундан сўнг энг принципиал рақиб - «Қайрат» билан муроса йўли танланади. Жамоа шунда ҳам 1-ўринда қолади, фақат «Арарат» очколар бўйича унга етиб олганди. Тошкентда жамоанинг Мос-квага сафари - «Спартак» майдонидаги ўйинга хавотир билан қарашади. Боз устига, тажрибали дарвозабон - Яновский жароҳатланган эди. Чорасиз қолган Секеч дарвозада ёш Анвар Рашидов (кўпчилик эшитган ва ўйлаганидек, Ўзбекистон раҳбарининг невараси эмас, балки шунчаки, фамилиядоши)га ишонч билдиради. Муҳими, 21 ёшли голкипер кучли рақиблар олдида ўзини йўқотиб қўймайди ва «Спартак» мухлислари қаршисида қаторасига 3-марта голсиз дуранг натижага рози бўлади. «Динамо» майдонида эса Якубик ўйиннинг дебют қисмидаёқ  собиқ жамоаси дарвозасини нишонга олганига қарамай, меҳмонлар кейинчалик бўшашиб қолишади. Натижада Валерий Газзаев ва унинг ёш клубдошлари - Андрей Шевцов ҳамда Гоча Ткебучава «Пахтакор»га 3та гол билан жавоб беришади. Умуман, мутлақо кутилмаган тетик стартга қарамай, энг оптимистик руҳдаги кишилар ҳам «Пахтакор»нинг чемпионликка интилиши ҳақида сукут сақлаб туришади. Лекин жамоа совринли ўринларни кўзлаш имкониятига эга эди. Қолаверса, «Пахтакор»га ҳамиша қўл келадиган ёш фасли яқинлашаётганди. Ҳар ҳолда, энг кучли рақиблар ҳам чамаси 40 даража иссиққа чидай олмасдилар. Шунданми, «Пахтакор» ўз майдонида ҳамиша ташаббусга эришарди. Дейлик, жамоа Тошкентда тбилисиликларни ишончли тарзда енгиб, сафарда «Черноморец» ва Киев «Динамо»сига ютқазиб қўяди. «Пахтакор» биринчи даврани «Зенит» ва Минск «Динамо»сига қарши уй учрашувлари билан якунига етказади. «Зенит» нақ 5:0 ҳисобида доғда қолдирилган баҳсда Якубик турли дидларга мос келувчи 4та гол уради, яна бири эса ёш Виталий Жилкин номига ёзилади. Табиийки, «Пахтакор» мухлислари мазкур муваффақиятли юриш Беларусь жамоаси билан ўйинда ҳам давом этишидан умидвор эдилар. Бироқ ўша мавсумнинг бўлажак чемпиони «Динамо» сафарда тартибли футбол намойиш этиб, «Пахтакор»ни ўз номидаги стадионда 3:0 ҳисобида енгади. Умуман, Тошкент жамоаси биринчи давра финишига 6-ўринда етиб келади.

 

Катта спорт усталари

Иккинчи давра жамоа учун унчалик ёрқин ўтмаганди. Йўқ, «Пахтакор» ўз майдонида ишонч билан ўйнаб, очколари сонини кўпайтиришда давом этади, аммо меҳмонда жуда бўш кўринади. Тўғри, истисно ҳолатлар ҳам бор. Мисол учун, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) ва Минскда дуранг қайд этилганди. Шунинг баробарида «Пахтакор» аренасида ҳам гоҳ-гоҳида муваффақиятсизлик кузатилади. Айтайлик, тошкентликларнинг ўз майдонларида Киев «Динамо»сига жиддий қаршилик кўрсатишлари кутилганди, амалда эса фақат Яновский дарвозасига гол урилади. «Пахтакор» шунинг баробарида Москва клубларига катта муаммо туғдиришда давом этади: ўз майдонида «Спартак»ни 2:0, «Динамо»ни эса 3:0 ҳисобида доғда қолдиради. Диққатга сазовор томони, бу 2та ўйиндаги барча голларга Андрей Якубик муаллифлик қилганди. Умуман, у якунда 23та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлганди. 32 ёшида! Яна Мустафо Билолов ҳам жуда яхши ўйнайди, бунинг самараси ўлароқ, олимпия термасидан чақирув олади. «Пахтакор» эса финиш маррасига 6-ўринда етиб келади. Шу тариқа жамоа футболчиларига спорт устаси мақоми берилади. Ўша таркибда атиги 2 нафар футболчи ушбу фахрий унвонга эга эди - Яновский ва Бондаренко. Якубик ва Петрушин эса халқаро тоифадаги спорт устаси мақомини олишганди. «Пахтакор» бундан ташқари, 1962 йили қайд этилган ўзининг энг яхши натижасини такрорлаганди. 6-ўрин - жуда яхши натижа, айниқса, бир йил олдинги мавсум назарда тутилса. Муҳими, янада жиддийроқ вазифалар ҳақида ўйлаш фурсати етганди. «Пахтакорчилар» мавсум-83нинг катта қисмида ҳам ёмон таассурот қолдиришмайди. Бироқ 1983 йилнинг кузида Шароф Рашидов вафот этади. Кейин бошланади - пахта иши, Гдлян ва Иванов сўроқлари... Хуллас, Республикада футболга вақт ажратолмай қолишади, хоккей ҳақида-ку гапириш ҳам ноўрин...

 

uw  Қақнус (феникс) - мифология қуши бўлиб, афсоналарга биноан, у ёниб кулга айланганидан кейин ҳам қайта тикланиш хусусиятига эга. Хуллас, қақнус абадий янгиланиш тимсолидир.

 

 

Собиқ иттифоқ чемпионати-82 (олий лига)

Муддат

1982 йил 26 март — 19 ноябрь

Иштирокчилар сони

18та

Ўйинлар сони

306та

Бош тўпурар

Андрей Якубик («Пахтакор») - 23та гол

Якуний жадвал

Т|р.

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

 

«Динамо» Минск

34

19

9

6

63-35

47

 

«Динамо» Киев

34

18

10

6

58-25

46

 

«Спартак» Москва

34

16

9

9

59-35

41

4

«Динамо» Тбилиси

34

16

9

9

51-47

41

5

«Арарат» Ереван

34

14

10

10

50-47

38

6

«Пахтакор» Тошкент

34

13

11

10

42-38

36 (-1)

7

«Зенит» Ленинград

34

12

9

13

44-41

33

8

«Торпедо» Москва

34

11

12

11

36-33

32 (-2)

9

«Днепр» Днепропетровск

34

11

12

11

34-38

32 (-2)

10

«Черноморец» Одесса

34

11

11

12

30-36

32 (-1)

11

«Динамо» Москва

34

13

5

16

42-52

31

12

«Металлист» Харьков

34

10

11

13

32-34

30 (-1)

13

«Торпедо» Кутаиси

34

10

10

14

39-45

30

14

«Шахтёр» Донецк

34

10

9

15

42-57

29

15

ЦСКА Москва

34

10

9

15

41-46

29

16

«Нефтчи» Боку

34

10

7

17

42-63

27

17

«Кубань» Краснодар

34

9

9

16

37-48

27

18

«Қайрат» Олма-Ота

34

7

10

17

34-56

24

Хўжа АБДУРАҲМОН тайёрлади, "ИнтерФУТБОЛ" нашри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz