Бир қарашда еврофутбол ёш мураббийларнинг янги тўлқини билан бойигандек. Бироқ таҳлил бу тушунча унча тўғри эмаслигини кўрсатмоқда. Кўпчилик Хосеп Гвардиола ва Зайниддин Зидан муваффақиятларига қараб, жаҳон футболида мураббийлар мактаби янги эрага қадам ташлаётганини таъкидламоқда. Умумий қарашларга кўра, эндиликда барчасини тажриба ҳал қилаётгани йўқ. Ҳа, етарли тажрибага эга Роберто Манчини ва Мирча Луческу ҳали-ҳамон кучли гуруҳдан тушмасликка уринишмоқда, бир томонда эса, кечагина майдонда жавлон урган Сергей Семак чемпионликни тантана қилмоқда...
Алоҳида экспертлар гуруҳи ҳозирда ёш мураббийлар сафи 10 йил олдингига нисбатан чиндан ҳам, кенгайган-кенгаймаганини ҳисоблаб чиқди. Барчасини холис баҳолаш учун мураббийнинг клуб бошқарувига тайинланишига боғлиқ бир қатор критериялар инобатга олинди:
Асосий жамоа бош мураббийи ролидаги фаолият давомийлиги (4 йилдан кўп эмас);
Европанинг кучли 4та лигасидаги иш тажрибаси давомийлиги (2 йилдан кўп эмас);
Мураббийнинг ёши (45 ёшдан катта эмас);
Доимий шартнома бўйича ишлаш тажрибаси (ёки синов муддатидан кейин расман бош мураббий ваколатини олиш).
Айни шу шартлар асосида 2008|2009 ва 2018|2019 йиллар мавсумлари кўрсаткичлари ўзаро солиштириб кўрилди. Аниқроқ айтсак, таққослаш учун 3та кучли лига (Англия Премьер-лигаси, Испания Примероси ва Италия «А» серияси) ҳамда Россия элит дивизиони олинди. Энди натижаларга қараб, ўзингиз баҳо беринг.
Англия: ҳеч қандай ўзгариш йўқ
АПЛда 10 йил олдин 4 нафар ёш мураббий ишлаганди: Гарет Саутгейт («Мидлсбро»), Дэвид Мойес («Эвертон»), Жанфранко Зола («Вест Хэм») ва Тони Моубрей («Вест Бромвич»).
Якунланган мавсумда ҳам Англия чемпионати олий дивизионида айнан 4 нафар ёш мутахассис бош мураббий ролини бажарди: Эдди Хау («Борнмут»), Шон Дайч («Борнмут»), Скотт Паркер («Фулхэм») ва Ян Зиверт («Хаддерсфилд»).
Испания: ёшлар сафи торайди
Испания Примеросида вазият бошқача. Яъни 10 йил олдин Ла-лиганинг 5та клуби ёш мураббийлар бошчилигида ўйнаганди: Хосеп Гвардиола («Барселона»), Маурисио Почеттино («Эспаньол»), Пачета («Нумансия»), Хуан Муньис («Малага»), Унаи Эмери («Валенсия»).
Якунланган мавсум эса критерияларга мос келадиган 3 нафар бош мураббий ишлади: Зайниддин Зидан («Реал»), Серхио Гонсалес («Вальядолид») ва Хавьер Кайеха («Вильярреал»).
Италия: 4 киши ўрнига 3 киши
«А» серияда ҳам ёш мутахассисларга ишонч нисбатан пасайди. Ҳар ҳолда, 10 йил муқаддам чемпионат иштирокчиларидан 4тасида 45 ёшдан кичик мураббий иш олиб борганди: Синиша Михайлович («Болонья»), Доменико ди Карло («Кьево»), Давиде Баллардини («Палермо») ва Марко Жампаоло («Сьена»).
Охирги мавсумда эса бундай мутахассислар сони 3 нафарга тушди: Симоне Инзаги («Лацио»), Женнаро Гаттузо («Милан») ва Роберто Д~Аверса («Парма»).
Россия: озгина ўсиш
Қарангки, Россияда нисбатан ўсиш бор. Дейлик, 10 йил олдин 5 нафар ёш мутахассис бош мураббий ролида гавдаланган эди: Андрей Кобелев («Динамо»), Андрей Гордеев («Сатурн»), Валерий Карпин («Спартак»), Юрий Красножан («Спартак» Нч.), Константин Сарсания («Химки»).
Якунланган мавсумда 6та жамоага ёш мураббий устозлик қилди: Магомед Адиев («Анжи»), Игорь Черевченко («Арсенал»), Дмитрий Хохлов («Динамо»), Сергей Семак («Зенит»), Мурад Мусаев («Краснодар») ва Вадим Евсеев («Уфа»).
Хулоса: мавсум- 2008|2009га нисбатан олсак, ёш мураббийлар сони кўпайгани йўқ. Таҳлил учун танланган 4та лигага боғлиқ кўрсаткичларни қўшиб ҳисобласак, 10 йил олдин 18 нафар ёш мураббий ишлаган бўлса, охиргисида уларнинг сони 2 нафарга қисқарди. Қолаверса, бу борада биргина Россия лигасида сезилар-сезилмас ўсиш бор, холос...
Содиқжон РАҲМОНОВ тайёрлади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20