Қайднома

Қидирув

Америка кубоги: Перу Чилини тору-мор этди

Америка кубоги: Перу Чилини тору-мор этди

  04.07.2019 07:44
  0
  460
Америка кубоги: Перу Чилини тору-мор этди

Америка кубоги мусобақасининг иккинчи ярим финал учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Унда Чили терма жамоаси Перуга қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Учрашувнинг 21-дақиқасида Флорес ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Йотун орадаги фарқни иккитага етказди.

Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади ва жамоалар шу ҳисобда танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда эса чиликлар деярли бор кучлари билан олдинга интилишди ва қатор имкониятларга ҳам эга бўлишди. Аммо гоҳида омад юз ўгирса, баъзи вазиятларда рақиб поснининг мукаммал ўйини сабаб гол ура олишмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Перу қарши ҳужумга қочиб кетишга муваффақ бўлди ва мамлакати футболи афсонасига айланган Рафаэль Герреро ҳужумни муваффақиятли якунлаб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

АМЕРИКА КУБОГИ-2019. ЯРИМ ФИНАЛ

ЧИЛИ – ПЕРУ - 0:3 (0:2)

4 июль, 05:30. «Gr?mio Arena»

Голлар:0:1 – 21 Флорес, 0:2 – 38 Йотун, 0:3 – 90 Герреро.

Чили: Арьяс, Исла, Медель, Марипан (Кастильо, 89), Босежур, Арангис, Пульгар, Видаль, Фуэнсалида (Сагаль, 46), Варгас, Санчес.

Перу: Гальесе, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Трауко, Тапия, Йотун, Каррильо (Поло, 71), Куэва (Бальон, 80), Флорес (Гонсалес, 50), Герреро.

Огоҳлантиришлар: Адвинкула (72), Пульгар (74), Сагаль (86).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz