Қайднома

Қидирув

БОШ СОВРИН ИСПАНИЯ ЁШЛАРИДА

БОШ СОВРИН ИСПАНИЯ ЁШЛАРИДА

  04.07.2019 18:49
  0
  321
БОШ СОВРИН ИСПАНИЯ ЁШЛАРИДА

Италияда ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати (U-21) якунланди. Финалда Испания Германия устидан 2:1 Ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Испания ёшлар миқёсида Европа чемпиони бўлиш борасида етакчи - Италияга етиб олди. Эндиликда ушбу икки мамлакатда 5тадан Евро-U21 олтин медаллари бор. Ҳал қилувчи баҲснинг 7-дақиқасида Ҳисобни очган Испания ёшлар термаси етакчиси Фабиан Руис якунланган турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. «Наполи» ярим Ҳимоячиси мусобақада испанларнинг 4та голида (2}2) бевосита қатнашди. Шунингдек, Германия ёшлари сафида 7та гол урган Ҳужумчи Лука Вальдшмидт мусобақа тўпурари бўлди. Маълумот учун, Италия мезбонлигида ўтган турнирда 12та жамоа 3та гуруҲга бўлинган Ҳолда кураш олиб борди. ГуруҲ ғолиблари тўғридан тўғри ярим финалга йўл олгани Ҳолда, учта иккинчи ўрин эгасидан энг яхши кўрсаткичга эга битта жамоа «плей-офф»га чиқди. Чемпионатнинг Ҳар бир ўйинини ўртача 10221 нафар мухлис кузатиб борди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz