Қайднома

Қидирув

Буффон, Дрогба, Кройфф… ёхуд фаолияти охирида суюкли жамоасига қайтган юлдузлар (фотогалерея)

Буффон, Дрогба, Кройфф… ёхуд фаолияти охирида суюкли жамоасига қайтган юлдузлар (фотогалерея)

  05.07.2019 08:53
  0
  526
Буффон, Дрогба, Кройфф… ёхуд фаолияти охирида суюкли жамоасига қайтган юлдузлар (фотогалерея)

Бошқа «суперкамбэк»лар эсингиздами? Италиялик афсонавий голкипер Жанлуижи Буффон самарали фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. 41 ёшли бетакрор Жижи «ПСЖ»даги бир мавсумдан кейин «Ювентус»га қайтди.

Биласиз, у айнан «кекса синьора»да шон-шуҳратга бурканган. Хўш, яна қайси суперфахрийлар шундай «суперкамбэк» билан эътиборга тушишган?

Жанлуижи БУФФОН (Италия)

Қайтиш вақти: 2019 йил

Ёши: 41

Йўналиш: «ПСЖ» – «Ювентус»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 2011-2018 (Италия чемпиони - 9 марта, Италия кубоги соҳиби - 4 марта, Италия суперкубоги эгаси - 5 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: ?

 

Дидье ДРОГБА (Кот-д`Ивуар)

Қайтиш вақти: 2014 йил

Ёши: 36

Йўналиш: «Галатасарай» – «Челси»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 2004-2012 (Англия чемпиони - 3 марта, Англия кубоги соҳиби - 4 марта, Англия Лига кубоги эгаси - 1 марта, Англия суперкубоги эгаси - 2 марта, Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби - 1 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: 2та (Англия чемпиони - 1 марта, Англия Лига кубоги - 1 марта)

 

Карлос ТЕВЕС (Аргентина)

Қайтиш вақти: 2015 йил

Ёши: 31

Йўналиш: «Ювентус» – «Бока Хуниорс»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 2001-2004 (Аргентина чемпиони - 1 марта, Либертадорес кубоги соҳиби - 1 марта, Жанубий Америка кубоги эгаси - 1 марта, Қитъалараро кубок соҳиби - 1 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: 5та (Аргентина чемпиони - 3 марта, Аргентина кубоги соҳиби - 1 марта, Аргентина суперкубоги эгаси - 1 марта)

 

Андрей АРШАВИН (Россия)

Қайтиш вақти: 2012 йил

Ёши: 31

Йўналиш: «Арсенал» – «Зенит»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 1999-2009 (Россия чемпиони - 1 марта, Россия суперкубоги соҳиби - 1 марта, УЕФА кубоги ғолиби - 1 марта, Европа суперкубоги эгаси - 1 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: 2та (Россия чемпиони - 2 марта)

 

Франк РАЙКААРД (Голландия)

Қайтиш вақти: 1993

Ёши: 31

Йўналиш: «Милан» – «Аякс»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 1980-1987 (Голландия чемпиони - 3 марта, Голландия кубоги соҳиби - 3 марта, Европа кубок эгалари кубоги ғолиби - 1 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: 5та (Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби - 1 марта, Голландия чемпиони - 2 марта, Голландия суперкубоги эгаси - 2 марта)

 

Лотар МАТТЕУС (Германия)

Қайтиш вақти: 1992 йил

Ёши: 31

Йўналиш: «Интер» – «Бавария»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 1984-1988 (Германия чемпиони - 3 марта, Германия кубоги соҳиби - 1 марта, Германия суперкубоги эгаси - 1 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: 10та (Германия чемпиони - 4 марта, Германия кубоги соҳиби - 2 марта, Германия Лига кубоги эгаси - 3 марта, УЕФА кубоги ғолиби - 1 марта)

 

Йохан КРОЙФФ (Голландия)

Қайтиш вақти: 1981 йил

Ёши: 34

Йўналиш: «Леванте» – «Аякс»

Қадрдон клубидаги фаолияти: 1964-1973 (Голландия чемпиони - 6 марта, Голландия кубоги соҳиби - 4 марта, Европа Чемпионлар кубоги ғолиби - 3 марта, Қитъалараро кубок соҳиби - 1 марта)

Қайтишдан кейинги совринлари: 3та (Голландия чемпиони - 2 марта, Голландия кубоги соҳиби - 1 марта)

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz