Қайднома

Қидирув

«САН-СИРО»НИ БУЗИШМОҚЧИ: ШУ РОСТМИ?

«САН-СИРО»НИ БУЗИШМОҚЧИ: ШУ РОСТМИ?

  05.07.2019 11:16
  0
  427
«САН-СИРО»НИ БУЗИШМОҚЧИ: ШУ РОСТМИ?

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта дунёнинг футболга ихтисослашган кўплаб нашрларида Миландаги машҳур «Сан-Сиро» стадионининг бузилишига оид хабарлар тарқалди ва бу янгилик катта шов-шувларни туғдирди. Зеро, «Сан-Сиро» чиндан ҳам, шунчалик таниқлики, машҳурлик даражаси бўйича бу арена «Уэмбли» ёки «Сантьяго Бернабеу» билан бир қаторда туради. Аммо хавотирланиш учун ҳозирча асос йўқ - «Сан-Сиро» бугуноқ вайронага айланмайди. Дейлик, бу стадион соҳиблари саналган «Милан» ва «Интер» клублари янги мавсум учун мўлжалланган абонементларни барқарор тарзда сотишмоқда. Ҳаттоки, «Интер» бу борада ўз рекордини янгилашга Ҳам улгурди. Чунончи, Антонио Контенинг «кўк-қоралар» бошқарувига келиши мухлисларнинг йиллик чипталарга қизиқишини бир неча баробар кучайтириб юборди. Хуллас, янги стадон фойдаланишга топширилгунига қадар жамоалар бемалол «Сан-Сиро»да ўйнайверади. Ана шундан кейингина «Сан-Сиро» бузиб ташланса керак, эҳтимол...

Тарихий маълумот

«Сан-Сиро» стадиони 1926 йили Милан шаҲрининг шу номдаги туманида қурилган. Арена қурилиши ғояси «Милан» клубининг ўша пайтдаги президенти Пьеро Пиреллига тегишли. 1947 йилдан бошлаб эса стадиондан шаҲарнинг яна бир жамоаси - «Интер» Ҳам фойдалана бошлаган. 1979 йили стадион афсонавий итальян футболчиси Жузеппе Меацца шарафига номланади. Айни вақтда эса мухлислар ва журналистлар Ҳар иккала номдан Ҳам фаол фойдаланишади.

Арена ўз тарихида уч марта мукаммал реконструкция қилинган. Уларнинг охиргиси 1989 йили, ЖЧ-1990 арафасида амалга ошган. Стадионнинг Ҳозирги сиғими - 80 018 нафар томошабин.

«Сан-Сиро» ЖЧ-1934, ЕЧ-1980, ЖЧ-1990 ва ЕЧЛнинг тўртта финалига мезбонлик қилган бу стадионда Лаура Паузини, Мадонна, Майкл Жексон, Боб Марли, Робби Уильямс, U2, Bon Jovi, The Rolling Stones, Depeche Mode каби кўплаб санъаткорлар концерт қўйишганди.

Мэрия ғояга қарши

Таъкидлаш лозим, аренанинг бузилиши Ҳақидаги илк хабар ўтган Ҳафта охирида, Италиянинг сиёсий-оммабоп нашри санлаган La Repubblica саҲифаларида пайдо бўлди. Унда айтилишича, «Интер» ва «Милан» клублари очилиш маросими 2022-2023 йиллар мавсумига мўлжалланган янги аренани барпо қилиш борасида келишиб олишган. қурилиш ишларига эса тахминан 700 миллион евро сарфланар экан. Хабарда уқтирилишича, клублар аввал «Сан-Сиро»ни реконструкция қилиш Ҳақида ўйлашган, аммо кейинроқ бутунлай янги стадион қуриш таклифини маъқуллашган. Ҳозирги стадион жойлашган ер масаласида «Интер» ва «Милан» Ҳали бир тўхтамга келишмаган. Бунинг устига, лойиҲани амалга ошириш учун маҲаллий мутасаддилар рухсатини олиш Ҳам жуда мураккаб жараён эканига алоҲида урғу берилган.

Гап шундаки, «Сан-Сиро» Милан шаҲри муниципал Ҳудудида жойлашган ва шаҲар раҲбарлари стадион Ҳамда у жойлашган ер устидан назоратни йўқотишни исташмайди, албатта. Милан мэри Беппе Сала «Сан-Сиро»ни таъмирлаш ёки янги стадион қуриш масаласи илк марта кўтарилган март ойидаёқ қуйидагича фикр билдирганди: «Биз стадионга эгалик қилиш Ҳуқуқидан ажралишни асло истамаймиз. Очиғи, якунда қандай қарор қабул қилинишини билмайман, аммо бу борада клублардан таклифларни кутиб қоламан».

Сала июнь ойида Ҳам ўз позициясини ўзгартирмади. «Янги стадион қуриш - жуда даҲмаза иш, аммо мен кимнингдир фикрига таъсир ўтказмоқчи эмасман. Биз Ҳали-Ҳамон «Интер» ва «Милан»дан таклиф кутяпмиз, умид қиламанки, ёзги таътилгача улар муносабат билдиришади. Менинг назаримда, «Сан-Сиро» - шунчаки, мўъжизавий арена», - деди шаҲар Ҳокими.

«Сан-Сиро» билан боғлиқ вазият душанба куни Лозаннада, қишки Олимпиада-2026 пойтахтини танлаш маросимида яна авжга чиқди. Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҲарлари қўшма ариза топширишгани учун Швейцарияга Италиядан жуда катта делегация етиб келди. У ерда Милан Ҳокимидан ташқари, «Милан» клуби президенти Паоло Скарони ва «Интер»нинг директорлар кенгаши раҲбари Алессандро Антонеллилар Ҳам бор эди. Айнан шу йиғилишда оламшумул баёнотлар айтилди.

«Биз биргаликда шаҲарнинг ўша Ҳудудида, эски «Сан-Сиро»дан узоқ бўлмаган жойда янги стадион қуришни режалаштиряпмиз. Эски арена бузилади, унинг ўрнида эса янги иншоот қад ростлайди», - деди Скарони La Gazzetta dello Sport мухбирига.

«Ҳа, биз бу лойиҲа устида бирга бош қотиряпмиз», - дея қўшимча қилди Антонелли.

Кутилишича, янги стадион 60 минг томошабинни ўз бағрига сиғдиради ва у эски «Сан-Сиро» яқинидаги автотураргоҲ ўрнида барпо этилади. Стадион учун намуна эса Нью-Йоркдаги «Метлайф» аренасидан олинади. Энг қизиғи, бу стадиондан Ҳам НФЛнинг икки клуби - «Жайнтс» ва «Жетс» фойдаланишади. қолаверса, иншоотда нафақат футбол ўйналади, балки 5000 кишига мўлжалланган концертлар зали ва савдо мажмуаси Ҳам жойлашади. қурилишга эса юқорида айтилганидек, 700 миллион евро сарфланиши мумкин.

Олимпиада омили

Юқоридаги баёнотларнинг айнан Лозаннада эълон қилиниши бежиз эмас. Хуллас, тадбир якунига кўра, Милан ва Кортина шаҲарлари Стокгольм қаршилигини енгиб, 2026 йилги қишки Олимпиада Италияда ўтишини таъминлашди.

«Сан-Сиро» - шаҲарга тегишли иншоот. Биз ўз аризамизда стадион 2026 йилда Ҳам бинойидек фаолият юритишига кафолат бергандик. 2026 йилдан кейин, янги арена фойдаланишга топширилганидан сўнг «Сан-Сиро»нинг келажаги борасида бир тўхтамга келамиз. Лекин шуниси аниқки, Олимпиаданинг очилиш маросими айнан «Сан-Сиро»да бўлиб ўтади. Ҳа, мен клубларнинг таклифини ўрганиб чиқишга розиман, аммо қайтараман, стадион шаҲар Ҳокимиятига тегишли ва биз «Сан-Сиро»ни 2026 йилгача сақлаб қоламиз», - деди журналистларга Милан мэри Сала.

Ўз навбатида, Скарони очилиш маросими янги стадионда ўтишини кўриш қизиқарлироқ бўлишини таъкидлади.

«Сан-Сиро»ни бутун дунё яхши билади. Биз бу ажойиб жойдан кетишни истамаймиз. Умид қиламанки, Олимпиаданинг очилиш маросими биз барпо қиладиган янги стадионда бўлиб ўтади. Маросимни янги жойда ўтказиш учун сабаблар кўп», - деди Скарони Sky Sport Italia нашрига.

Ортга қайтиб...

Ҳозирча Ҳокимият ва клублар вакиллари ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Афтидан, томонлар охир-оқибат, Ҳамма учун мақбул йўлни танлашади, чоғи. Дейлик, «Интер» ва «Милан» раҲбарларида бироз ён бериш Ҳолати кузатилаётгандек.

«Бир неча ойдан бери «Милан» билан лойиҲа устида ишлаяпмиз. Тез орада ғояларимиз Ҳақида шаҲар Ҳокимиятига хабар берамиз. Бизнинг мақсадимиз аниқ - янги стадион шаҲарнинг яна ўша туманида жойлашиши керак. Биз «Сан-Сиро»да ўйнашда давом этамиз ва менимча, Олимпиада-2026ни қабул қиладиган янги аренага кўчиб ўтамиз, холос», - деди «Интер» директорлар кенгаши раиси Антонелли журналистларга. Таъкидлаш лозимки, айнан «Интер» раҲбарлари ўз қўшниларини «Сан-Сиро»ни таъмирлашга эмас, янгисини қуришга кўндиришган экан.

«Мен Ҳеч қачон эски «Сан-Сиро» қачонлардир бузилиши мумкинлигини истисно қилмаганман. Бу савол бизга тегишли Ҳам эмас, чунки арена Ҳуқуқий жиҲатдан шаҲар Ҳокимлигига қарашли», - дея қўшимча қилди «Милан» президенти Скарони.

Бу сўзлардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

* «Милан» ва «Интер» янги стадион қуришни исташяпти, зеро «Сан-Сиро»ни мукаммал реконструкция қилиш иқтисодий томондан ўзини оқламайди;

* Янги стадион лойиҲаси Ҳали оммага эълон қилингани Ҳам йўқ, афтидан, бу масала шу Ҳафта ичида кўриб чиқилади;

* La Gazzetta dello Sport нашрида айтилишича, шаҲар мэри Сала «Интер» ва «Милан» клублари Сан-Сиро туманидан бошқа жойга кетиб қолишидан қўрқиб, қурилишга рухсат беради, аммо у шу билан бирга, етарлича бадал олмай туриб, эски стадионни Ҳам бировга бериб қўйишни истамайди;

* Клублар ва шаҲар раҲбариятини қийин музокаралар кутиб турибди;

* Музокаралар қандай натижа бериши ўта мавҲум. Ҳар Ҳолда, «Сан-Сиро» 2026 йилгача ўз жойида турса керак.

 «САН-СИРО» ТАРИХИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ЎЙИНЛАР

1934 йил 3 июнь. ЖаҲон чемпионати. 1|2 финал. Италия - Австрия - 1:0.

1965 йил 27 май. Чемпионлар кубоги. Финал. «Интер» - «Бенфика» - 1:0.

1970 йил 6 май. Чемпионлар кубоги. Финал. «Фейеноорд» - «Селтик» - 2:1.

1990 йил 8 июнь. ЖаҲон чемпионати. Очилиш ўйини. Аргентина - Камерун - 0:1.

1990 йил 24 июнь. ЖаҲон чемпионати. 1|8 финал. Германия - Голландия - 2:1.

2001 йил 23 май. Чемпионлар Лигаси. Финал. «Бавария» - «Валенсия» - 1:1 (пенальтилар серияси - 5:4).

2005 йил 12 апрель. Чемпионлар Лигаси. 1|4 финал. «Интер» - «Милан» - 0:1 (ўйин 72-дақиқада тўхтатилган).

2016 йил 28 май. Чемпионлар Лигаси. Финал. «Реал» - «Атлетико» - 1:1 (пенальтилар серияси - 5:3).

И.РАҲИМОВ тайёрлади


Манба: Interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz