Қайднома

Қидирув

«Барселона» Гризманн учун 120 «лимон» тўлайди, унинг маоши эса...

«Барселона» Гризманн учун 120 «лимон» тўлайди, унинг маоши эса...

  05.07.2019 14:29
  0
  428
«Барселона» Гризманн учун 120 «лимон» тўлайди, унинг маоши эса...

Испаниянинг Marca нашри Антуан Гризманн ва «Барселона» ўртасида тузилган дастлабки шартноманинг айрим бандларини ошкор қилди.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик футболчи 5 йил давомида «кўк-анорранглилар» сафида жами 105 миллион евро ишлаб топади. У фаолиятининг дастлабки икки йилида 18 миллион евро йиллик маош олса, учинчи мавсумга бориб — 21 миллион, тўртинчисида эса – 23 миллион, бешинчи мавсумда 25 миллион евро даромад топади.

Маълумотларга қараганда, томонлар дастлабки шартномани 11 март куни имзолашган.

Ҳозирда футболчининг «Атлетико»даги йиллик маоши 21 миллион еврога тенг. Каталонияликлар 28 ёшли футболчи учун 120 миллион евро тўлашади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz